...

...

AGROBLOGER

2021 йилнинг январ-феврал ойларида 6,9 минг тонна майиз, 4,5 минг тонна ерёнғоқ, 3 минг тонна қалампир, 2 минг тонна узум экспорт қилинди.

2021 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон қиймати 86,6 миллион долларга тенг бўлган 131,2 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 миллион долларга кўп.

Статқўм маълумотларига кўра, январ-феврал ойларида мева ва сабзавотлар энг кўп қуйидаги давлатларга экспорт қилинган:

  • Қозоғистон – 16,9 миллион доллар;
  • Россия – 16,5 миллион доллар;
  • Хитой – 13,7 миллион доллар;
  • Қирғизистон – 7,7 миллион доллар;
  • Покистон – 7,5 миллион доллар;
  • Афғонистон – 5,2 миллион доллар;
  • Озарбойжон – 2,8 миллион доллар;
  • Туркия – 2,1 миллион доллар;
  • Туркманистон – 1,8 миллион доллар;
  • Украина – 1,4 миллион доллар;
  • АҚШ – 1,3 миллион доллар;
  • Беларусь – 1,2 миллион доллар;
  • Тожикистон – 1,2 миллион доллар;
  • Германия – 1,1 миллион доллар;
  • БАА – 1 миллион доллар;
  • Ироқ – 972,5 минг доллар;
  • бошқалар – 4,4 миллион доллар.

Шунингдек, экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажмида ҳудудлар кесимидаги энг катта улуш Тошкент (26,1 минг тонна), Самарқанд (16,8 минг тонна), Хоразм(14,3 минг тонна) ва Жиззах (13,1 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Жорий йилнинг дастлабки икки ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар таркиби қуйидаги кўринишда бўлган:

  • мева ва резаворлар – 19,6 минг тонна;
  • қуритилган мева ва резаворлар – 12,5 минг тонна;
  • сабзавотлар – 94,9 минг тонна;
  • қалампир – 3 минг тонна;
  • узум – 2 минг тонна;
  • майиз – 6,9 минг тонна;
  • ерёнғоқ – 4,5 минг тонна;
  • тарвуз-қовун – 306,3 тонна.  


@AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page