😳

😳

🌏OLTIARIQ_TV

Ўн тўрт ёшли қизалоқни бўғиб ўлдирган қотил қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Жиззах вилоятининг Фориш туманида 23 март куни “Ухум” МФЙ “Ҳаёт” маҳалласида яшовчи, 1966 йилда туғилган Б.Тожиев ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йил 22 март куни бирга яшовчи қизи, 2004 йилда туғилган Д.Тожибоева уйидан қорамолларини боқиш учун чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, 23 март куни шу маҳалла ҳудудида жойлашган тоғ ён бағридан Д.Тожибоеванинг бўғиб ўлдирилиб, тошлар тагига кўмилган ҳолдаги жасади топилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 22 март соат 9.00ларда, “Ухум” МФЙ “Ҳаёт” маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Т.Олтиев Д.Тожибоеванинг бўғиб ўлдирганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Report Page