...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон Республикасининг Токио (Япония)даги элчихонасида «Number one Solutions Inc.» компанияси президенти Тецуо Омораи билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Япония компанияси «Nippon Investment Operating Corporation», «Number one Solutions Inc.» ва “Japan DX” компаниялари ҳамкорликда “Japan DXT” япон корхонаси ҳамда «Japan GXT» қўшма корхонасини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказгани ҳақида маълумот берди.

«Japan DXT” хорижий корхонаси криптовалюта биржасини очиш ва рақамлаштириш борасидаги бошқа қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, «Japan GXT» қўшма корхонаси қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни оширувчи ва сув тежовчи технологияларни Ўзбекистонга жалб этиш, шунингдек, агромаҳсулотларни чуқур қайта ишлаш ҳамда тиббий каннабис етиштиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширади.

Япония компаниялари Ўзбекистондаги фаолиятининг дастлабки босқичида криптовалюталар (токенлар) чиқариш орқали ўз молиявий ресурсларидан 15 миллион доллардан зиёд сармоя киритиш ва хорижий инвестициялар жалб қилишни режалаштирмоқда.

Компания ва қўшма корхонанинг очилиши муносабати билан расмий тақдимот ҳамда тадбир март-апрель ойларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

«Nippon Investment Operating Corporation» ва «Number one Solutions Inc.» компанияларининг президентлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page