...

...


Полиз экинларида тарвуз мозаикасини вирус (Watermelon mosaic virus 2) қўзғатади. Вирус барча полиз экинларини, дуккакли ўсимликларни ва баъзи бегона ўтларни зарарлайди. Зарарланган ўсимликлар баргларининг томирчалари оралари сарғаяди, сўнгра барглар ингичкалашади, уларнинг бўлаклари ипсимон шакл олади. Ёш баргларда мозаика ва уларнинг устида сўгалсимон шишлар пайдо бўлади, улар қийшайиб ва буришиб қолади. Зарарланган ўсимликларнинг палаклари калта бўлиб қолади. Мевалар устида ҳам шишлар пайдо бўлиши мумкин. Вирус барча қовоқдошлар ва дуккакдошлар оиласига мансуб ўсимликларда ва баъзи бегона ўтларда сақланади. Экин ичида ва даладан далага ширалар, барг минёрлари ва бошқа ҳашаротлар воситасида ҳамда тупроққа ишлов бериш машиналари ва мева терувчилар орқали тарқалади. Касаллик билан курашда бодринг мозаикаларига қарши тавсия қилинган чораларни қўллаш лозим. Бу касаллик полиз экинларда Ўзбекистонда қайд этилмаган, аммо учраши эҳтимол қилинади.



Report Page