...

...


Полиз экинларида қовоқ мозаикасини вирус (Squash mosaic virus) қўзғатади. Вируснинг иккита ирқи мавжуд, улар бодрингни зарарламайди. 1- ирқ қовун, оддий ва ўрис қовоқ, қовоқча ҳамда кулчақовоқ (патиссон)ни, 2- ирқ булардан ташқари тарвузни ҳам зарарлайди. Касаллик дунёнинг барча мамлакатларида тарқалган, Ўзбекистонда ҳам учраши эҳтимол қилинади. Марказий Осиёда “қовун мозаикаси вируси” номи билан аталган қўзғатувчи ҳақиқатда қовоқ мозаикаси вируси эканлиги гумон қилинади, чунки бу вирус фақат қовун ва қовоқни зарарлайди, бироқ бодрингни, кўп ирқлари тарвузни ҳам, зарарламайди. Зарарланган ўсимликларнинг баргларида сариқ доғлар, барг устида шишлар пайдо бўлади, томирчалари рангсиз бўлиб қолади, барг хунук шакл олади. Ўсимликларнинг бўйи пасаяди, палак ва меваларнинг сони камаяди. Касаллик соғлом ўсимликларга бодринг қўнғизчалари, чигирткалар, колорадо қўнғизи ва бошқа кемирувчи ҳашаротлар воситасида тарқалади. Кураш чораларидан энг самаралиси – зарарланмаган, соғлом уруғлик экишдир. Ундан ташқари, бегона ўтлар ва ҳашаротлар билан курашиш ҳамда юқорида бодринг мозаикаларига қарши тавсия қилинган чораларни қўллаш лозим. 

Report Page