...

...

AGROBLOGER

“Маданий ўсимликлар генетик ресурсларини сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, қонуннинг мақсади маданий ўсимликлар билан ишлаш фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Шунингдек, қонун маданий ўсимликлар генетик ресурсларини, шу жумладан улар ёввойи шаклларини маданий ўсимликлар миллий генофонди сифатида ҳозирги ва келажак авлодлар учун барқарор сақлашга қаратилган бўлиб, уни ҳар томонлама ўрганиш ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, бошқа тадбирлар, илмий-тадқиқот ва селекция ишлари учун ўсимлик материалларига бўлган эҳтиёжни барқарор қондириш, юқори сифатли озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари яратиш, давлатнинг озиқ-овқат, экологик ва биологик ресурслар хавфсизлигини ошириш назарда тутилган.

Қонун маданий ўсимликлар ва улар ёввойи шаклларининг табиий яшаш муҳитида ўсадиган ва коллекцияларда сақланадиган генетик ресурсларини йиғиш, сақлаш, ўрганиш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатлар асослари, шартлари ва тартибини белгилайди. Шунингдек, улар билан боғлиқ бўлган махфий бўлмаган маълумотлар ва билимлар ҳамда улардан фойдаланиш натижасида олинган фойда тенг тақсимланишини тартибга солади.

Маданий ўсимликлар ва улар ёввойи шаклларининг генетик ресурсларини йиғиш, сақлаш, тадқиқ этиш ва улардан фойдаланиш соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш конституция, ушбу қонун, қонунлар ва давлат халқаро конвенциялари ҳамда шартномалари, халқаро ҳуқуқ нормалари ва умумэътироф этилган принциплари билан мос равишда, давлатнинг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Агар Ўзбекистон халқаро шартномасида маданий ўсимликлар генетик ресурсларини сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, унда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Маданий ўсимликлар генетик ресурслари объектларига қуйидагилар киради:

ёввойи ва бегона ўт турлари - маданий ўсимликлар шакллари;

анъанавий агроэкотизимларда фойдаланиладиган қадимий маҳаллий навлар;

селекцион навлар (экиладиган, фойдаланишдан чиқарилган ва тавсия этилган навлар миллий каталогларига киритилмаган);

селекцион тизмалар, манбалар ва қимматли хўжалик белгили донорлар;

махсус генетик материал (биотехнология усуллари билан яратилган мутантлар, дурагайлар, кўплаб маркерланган тизмалар ва ўсимлик шакллари);

генетик маълумотлар асосий ташувчиси бўлган нуклеин кислоталар (ДНК ва РНК).


@AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page