...

...

AGROBLOGER

Президент 18-19 март кунлари Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш чоғида бу ҳудудда 10 минг гектар ерга узумзорлар ташкил қилиш, аҳолини ва ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатмалар берган эди.

Режага кўра, вилоятда суғориладиган ерлар 2 минг 260 минг гектардан 320 минг гектарга етказиш чоралари кўрилади. Жойларда боғдорчилик хўжаликлари, узумзорлар ташкил этилади.

Узум навларини тўғри танлаш, экиш ишларини амалга оширишлари ва тўғри парвариш қилиши учун барча вилоятларнинг энг чекка ҳудудларида ҳам мутахассислар иштирокида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилмоқда.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани “Агро эко продукт” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида ташкил этилган семинарда Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, агентлик директори ва мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Ўқув семинарда мутахассислар иштирокида узум кўчатларини қандай ва қай тартибда экиш, парвариш қилиш борасида амалий кўрсатмалар берилди.

Узумчилик соҳасида амалга оширилаётган янги технологиялар, ундан олинадиган даромад ҳақида фикр алмашилди.




































А.Мусаев,

О. Ғуломов (сурат),ЎзА

@AGROBLOGER канали

Report Page