👇

👇

🌎OLTIARIQ_TV

4 миллион 260 минг сўмлик сифатсиз шифер қайтарилди

Ғузор туманидаги Кераит қишлоғида яшовчи фуқаро А.Раҳмонов тумандаги қурилиш моллари савдо дўконларининг биридан 120 дона, ҳар бири 35 минг 500 сўмдан бўлган жами 4 миллион 260 минг сўмлик шифер сотиб олган. 


Маҳсулотнинг кафолат муддати давомида шифернинг сифатсизлиги маълум бўлган. Бу ҳақида сотувчига мурожаат этганида, сотувчи харидорнинг қонуний талабини рад этган. Иложсиз қолган А.Раҳмонов Ғузор туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат этди. Жамият ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, сотувчига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни асосида истеъмолчининг ҳуқуқлари, сифатсиз маҳсулотга дуч келганда қўйиладиган талаблар тушунтирилди. Сотувчи қонун талабларини тўғри тушунди ҳамда харидорнинг талабига кўра, яроқсиз шиферларни янгисига алмаштириб берди.

Report Page