...

...

AGROBLOGER

Андижон туманида ўтган сафар ҳокимликда ишлайдиган масъул ўзининг фарзанди номига Андижон тумани Гулобод МФЙ да 6 гектар ер майдонини расмийлаштирганини (аммо у ердан бошқаси фойдаланади, ижара шартномаси бормикин шунча йилни) аҳоли эса норозилигини, шу ерни муҳтожларга субсидия ва кредит асосида иссиқхона қилиб бериб, камбағалликни йўқотишни таклиф қилган эдик. Аммо на ҳокимлик, на бошқа ташкилот муносабат билдирмади. Муносабат билдирмаслик эса турли шубҳаларга олиб келмоқда. 


Энди сизларга навбатдаги "бечора фермер" арз додини етказмоқчимиз. Андижон тумани ҳокими лавозимида ишлаган А. Акбаров 2009 йилда I. Патиддинов массивида шоликорлик йўналишида қарори билан фермерчилик йўналишини бошлаган С. Тожибоев неча йилларки, фермер хўжалигини юргизиб келади, аммо тўсатдан туман ҳокимининг 2019 йил 20-февраль 360 - к - 1 сонли қарори билан фермер розилигисиз, туман деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасисиз ер фермердан тортиб олиниб, туман ҳокимлиги захирасига олинган. Ер Кодексининг 36 - моддасида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниш ҳолати мавжуд бўлмай туриб, туман ҳокими томонидан бир томонлама қарорни бекор қилиб, қонунбузарлик ҳолатини юзага келтирмоқда. Ваҳоланки, қарорда хулоса бор дейилмоқда экан. Бизга келган хабарга кўра қуйидаги жадвалда Хасанов Мамарасул ва Ҳолдаров Мадаминжон ларга тегишли ер майдонлари судда ғолиб бўлиб қайтариб олишган. Нега буни айтдик яқинда ёшларга 10 сотихдан ер берилганда Гулобод МФЙдаги барча шоликорлик йўналишидаги фермерлардан ер олиниб ёшлар қўллаб қувватланмоқда. Аммо мурожаатлар шуни келтириб чиқармоқдаки Ҳолдаров Мадаминжон фермер хўжалигидан ер олинмабди. Сабаби, эса чорвачиликка ўзгартирилган дебди. Шунга ҳам аниқлик киритинглар мутасаддилар эртага шу йўналишда фойдалансин деймизда. 

Аслида фермер хўжаликлари ҳам ҳаммаси талабга жавоб берадими? Банкда ҳисоб рақами очилганми? Талаб этилган сумма миқдори, техникалар, ишчи сони талаб даражасидами? Меҳнат шартномаси қилинганми? Андижон тумани Гулобод МФЙ нинг бир тарафдаги 6 гектар ер майдони ҳокимликда ишлайдиган масъул фарзанди номида, яна бир томида 6 гектар ер майдони эса ноқонуний тортиб олинган бўлиб, қайсидир мутасаддига ўтиб кетди демоқда. Ҳа у мутасадди ҳақида ҳозир суриштирувдамиз, охирига етайлик очиқлаймиз !

P.S: Адлиядан чиққан тақдимномага эса шу вақтгача жавоб берилмабди. Туман прокурори нега жим?


Олимбек Турсунов

@AGROBLOGER канали


Report Page