...

...

@Jizzax

Шакар нархини асоссиз оширган тадбиркор Қонунчиликка кўра жазоланади


Бугунги кунда ички бозорлардаги шакар маҳсулоти нархининг асоссиз кескин ошиши кузатилмоқда. Россия ва Украина давлатлари томонидан шакар экспорти тўхтатилганлигининг Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсири йўқ. Бу икки давлатнинг ички бозордаги улуши бор-йўғи 2 фоизни ташкил этади. Ҳозирги кунда маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жахон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилия давлатидан харид қилишмоқда.


Ўзбекистонда иккита – «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» масъулияти чекланган жамиятларида жорий йил 15 март ҳолатига 260 минг тн шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд. Шундан, омборда 40 минг тонна тайёр шакар ва 32 минг тонна хомашё, июнь ойига қадар 178 минг тонна хомашё етказиб берилади. Шундай бўлса ҳам қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, ички бозорни шакар маҳсулоти билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан биржа савдоларига кунлик қўйиладиган ҳажм ўртача 30 фоизга оширилмоқда. Бундан ташқари республика аҳолисига шакар маҳсулоти етарли миқдорда ва мақбул нархларда етказиб бериш мақсадида Ҳукумат томонидан зарур чоралар кўрилмоқда ҳамда барча ҳудудлардаги бозорларда “Элга хизмат” расталарида мақбул нархда шакар сотиш топшириқлари берилмоқда. Шакарга бўлган нарх асоссиз оширилиши натижасида ваҳимага берилмаслик сўралмоқда.


Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбиркорлардан шакарга бўлган нарх-навони асоссиз оширмасликни ва истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмасликни сўраган. Қўшимча қилинишича, асоссиз оширилган нарх-наво бўйича Қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш мумкинлиги юзасидан огоҳлантирилган.

Report Page