...

...


Саримсоқпиёз: Кўпчилик севиб истеъмол қиладиган саримсоқпиёз бошқа турдаги ўсимликларни биологик химоя қилиш воситаси сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан, агар картошкани қишки-баҳорги мавсумда касалликлардан сақлаш керак бўлса, уни сақлаш пайтида картошканинг устига майдаланган саримсоқ сепиб қўйилади. Бунда хар 100 кг картошкага 100 грамм майдаланган саримсоқ зарур бўлади.



Дон омборларида эса донларни зараркунандалардан химоя қилиш учун 1 тонна донга 200 грамм яхшилаб майдаланган саримсоқ кифоя қилади. Дон сақлаш омборининг девор ва полларига ишлов бериш учун керакли ўсимликларнинг қайнатмасини тайёрлашда унга бир неча дона саримсоқ қўшиб юборилади.

Гуруч ва унни, гўшт ва балиқни яхши сақлаш учун ҳам уларга саримсоқ қўшиб қўйиш мумкин. Бу янги помидор ва бодрингларга, сабзи ва меваларга хҳм тегишли. Агар қулупнай, карам, помидор ва картошка эгатлари ораларига саримсоқ экилса, бу уларни турли хил касалликлардан химоя қилади. Агарда саримсоқ қайнатмаси билан мевали дарахтлар ва турли хил ўсимликлар плантациялари (олма, олча, нок, олхўри, гуллар ва сабзавотлар) пуркалса, бу уларни турли хил зараркунандалар хамда касалликлардан самарали химоя қилади.

Report Page