...

...

AGROBLOGER

«Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қарорга кўра, 2021 йилда асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ички ресурслар ҳисобидан таъминлаш даражаси оширилади.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

Унга кўра, республика бўйича жами 2 449 108 тонна картошка, 227 222 тонна гуруч, 1 584 863 тонна гўшт, 8 124 595 минг дона тухум ишлаб чиқариш белгиланган. 78 минг тонна ўсимлик ёғи, 64 минг тонна шакар, 300 минг тонна картошка, 40 минг тонна гўшт импорт асосида келтирилиши назарда тутилган.

Ҳар йили экиб келинаётган картошка майдонларидан камида 10 фоизга кўп майдонга, жами 87 минг гектардан кам бўлмаган майдонларга картошка экилиши учун уруғлик захираси яратилади.

2021 йилдан тупроқ ва иқлим шароити, сув таъминоти яхши бўлган қулай ҳудудларда 1 гектаргача бўлган майдонларда картошка етиштириш йўлга қўйилади.

Четдан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари келтириш мақсадлари учун тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектларга айланма маблағлар учун белгиланган тартибда кредитлар ажратади.


@AGROBLOGER канали

daryo.uz

Report Page