...

...

AGROBLOGER

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.


Norma’нинг ёзишича, 2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябридан бошланади.


Пахта йиғим-терими учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкаси бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. Бунда қуйидагиларни қоплаш учун компенсация кредитнинг дастлабки 9 ойи учун тўланади:


миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;

хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини.

Белгиланган тартибга мувофиқ, 2021 йилда:


сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун жамғарма томонидан 9 ой муддатга йиллик фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан 2 фоиз пункт камайтирган ҳолда тижорат банкларига жойлаштирилади;


тижорат банклари томонидан 9 ой муддатга йиллик фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасида (шундан, банк маржаси 2 фоиз) етиштириладиган сабзавот қиймати 40 фоизигача миқдорда қуйидагиларга кредит ажратилади:


а) сабзавотчилик кластерларига;


б) фермер хўжаликларига;


в) бошқа сабзавот етиштирувчиларга;


тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитлар қайтарилмаган қисмига фоизлар Марказий банк асосий ставкасига 6 фоиз пункт қўшиб ҳисобланади.

2022 йил ҳосилидан бошлаб асосий майдонларда сабзавот етиштириш учун ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган қисми учун компенсация тўлаш тизими жорий этилади.


Қуйидагилар жамғарма асосий вазифалари этиб белгиланди:


пахта хомашёси ва буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш;

асосий майдонларда экиладиган сабзавот маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлаш;

ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

Шунингдек, жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳамда уларни сарфлаш йўналишлари белгиланди.

Жамғарма барча ҳисобварақларига, шу жумладан жамғарма айланма маблағлари ҳисобидан операциялар ўтказиладиган тегишли банк ҳисобварақларига нисбатан чеклов чоралари қўлланилмайди. Жамғарма маблағлари белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, улар инкассо топшириқномаси билан ундирилиши белгиланди.

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.

Жамғарма кенгаши таркиби тасдиқланди ҳамда унинг вазифалари белгиланди. Шунингдек, жамғармани бошқариш департаментининг тузилмаси тасдиқланди. Департаментга, истисно тариқасида, жамғарма маблағларини электрон аукцион ўтказмасдан тўғридан тўғри шартномалар асосида тижорат банкларида депозитга жойлаштириш ҳуқуқи берилади.


@AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page