...

...

AGROBLOGER

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 15 мартдаги “Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йилда асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ички ресурслар ҳисобидан таъминлаш даражаси оширилади.

Қарор билан ҳудудлар кесимида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

Шунга кўра, республика бўйича жами 2 миллион 449 минг 108 тонна картошка, 227 минг 222 тонна гуруч, 1 миллион 584 минг 863 тонна гўшт, 8 миллион 124 минг 595 минг дона тухум ишлаб чиқариш белгиланган.

Шунингдек, 78 минг тонна ўсимлик ёғи, 64 минг тонна шакар, 300 минг тонна картошка, 40 минг тонна гўшт импорт асосида келтирилиши назарда тутилган.

Қарор билан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уларни ички бозорга тизимли етказиб бериш ҳамда нархларни доимий мониторинг қилиш ва тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди. Республика ишчи гуруҳи раҳбари Бош вазирнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Ҳар йили экиб келинаётган картошка майдонларидан камида 10 фоизга кўп, жами 87 минг гектардан кам бўлмаган майдонга картошка экилиши учун уруғлик захираси яратилади. 2021 йилдан тупроқ ва иқлим шароити, сув таъминоти яхши бўлган қулай ҳудудларда 1 гектаргача бўлган майдонларда картошка етиштириш йўлга қўйилади.

Четдан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари келтириш мақсадлари учун тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектларга айланма маблағлар учун белгиланган тартибда кредитлар ажратади.


@AGROBLOGER канали

ЎзА, uza.uz


Report Page