...

...

AGROBLOGER

Шафтоли дарахтлари барвақт ҳосилга киради, ҳар йили мўл ҳосил беради, меваси жуда чиройли, дарахтлари кучли ўсади, лекин бошқа данакли меваларга нисбатан анча совуққа чидамсиздир. Шафтоли дархтлари экилгандан кейин 3-4 йилига келиб 100-150кг гача ҳосил бериш мумкин. Унча катта бўлмаган шох-шаббаларни парвариш қилиш ва ҳосилни териб олиш қийин эмас. Шафтоли навлари июн ойидан то ноябр ойигача пишади, бу билан шафтоли мевасига бўлган таъминот 5 ойгача чўзилади. Меваси сувли, ширин, киши кўнглига тегмайди, ҳушҳўр ва жуда мазали.уни янгилигида истеъмол қилиш билан бир қаторда мураббо, компот ва ҳар хил туршаклар тайёрланади. Шафтоли мевасини киши организими тез ўзлаштиради, у ҳар хил витаминларга, минерал тузларга бой бўлиб, гемоглабин барпо этишда фойдали ҳисобланади.


Оқ шафтоли-2 –эски, серҳосил, маҳаллий чидамли пайвандтаг учун асосий материал берадиган нав. Мевалари кўпроқ ўртаги ва кечки бўлиб, август-центябр ойларида оппоқ бўлиб пишади. Дарахтлари кучли бўлиб, баландлиги 8ёшида 4,7м, шох-шаббаларининг кенглиги 4,5м ни ташкил қилади, сийракроқ, думалоқ шаклда, мевасининг вазни 100-110гр. Меваси юмшоқ туклар билан қопланган бўлиб, пишганида дарахтдан осонгина узилади. Ҳар йили ҳосил беради. Ҳар тупида 70-90 кг ҳосил беради. Меваси асосан янгилигида истеъмол қилинади, қуритиш ва консерва тайёрлаш мумкин.


Эртаги оқ Вир –нави дарахти бўйчан, шох-шаббаси қуюқ, кенг овал шаклда. Барглари лансетсимон, тепа томон қорамтир-кўк бўлса, баргнинг паст томони ёругъ кўк рангда. Мевасининг вазни 100-150гр, думалоқ яссисимон, икки томонидан ботиқ. Эти оқ-майин, жуда сувли, ўртача тигъиз қандли, мазаси яхши. Шафтоли навларидан ичида энг совуққа чидамлиларидан бири бўлиб ҳисобланади. Меваси асосан ҳўраки бўлиб, июннинг учинчи ўн кунлигига келиб пишади.


Олтин таваллуд (Золотой юбилей) –сариқ этли,универсал, эртапишар шафтоли нави. Меваси йирик (130-150гр) чўзинчоқ –тухумсимон, тилла ранг тукли. Ташишга ва сақлашга чидамли. Меваси янгилигида истеъмол қилинади, қисман консерва тайёрланади ва қуритилади. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, ҳусусан жанубий вилоятларида экиш мумкин.


Лола –ўртапишар нав бўлиб, мамлакатимизнинг барча вилоятларида экиш учун раёнлаштирилган. Меваси июл охири август ойи бошларида пишади, ўртача вазни 70-80гр, туксиз, юмалоқ, заргъалдоқ сариқ, усти тўқ қизил. Эти сариқ, сувли, ширин, ўзига ҳос нордон мазали, данагидан яхшҳи ажралади. Асосан янгилиги истеъмол қилинади. Ҳосилга экилганидан кейин 2-3 ёшида, тўлиқ ҳосилга эса 5-6 йилда киради. Ҳар йили ҳосил беради. Мевасини универсал мақсадда фойдаланиш мумкин. Шафтоли навлари ичида жуда чиройли, истеъмол ва қуритиш учун яхши ҳисобланади.


Малинасимон –ўртапишар нав бўлиб, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экиш учун раёнлаштирилган. Меваси августда пишади, йирик (150-180гр), юмалоқ тухумсимон, оч-сариқ, кунгай томони малина рангида товланиб туради, тукли, эти оқиш, серсув нордон-ширин, ҳушҳўр, данагидан осон ажралади. Енгил сугъориладиган тупроқли ерларда яхши ўсади ва яхши ҳосил беради. Мевасидан универсал мақсадда фойдаланилади.


Серҳосил (Обилний) –нави дархтнинг баландлиги 5,5м, мевасининг вазни 70-80гр. Экилган кучатлари 3-4 йилда ҳосил беради, 6-7- йилга келганда ҳосил тўлиқ бўлади. Пишиши давомли (15-20кун) бўлади.


Старт –нави дарахти ўртача ўсади, 7-8-йилга келганда баландлиги 4,2-4,5м бўлади. Мевасининг вазни 120 гр катталиги ҳар хилдир. 25-28июлда 20-25 кун давомида секин-аста меваси олдинма-кетин пишиб етилади. Меваси унвесал мақсадда фойдаланилади.


Фарход –кечпишар нави бўлиб, Ўзбекистоннинг барча вилоятлари экиш учун мослаштирилган. Меваси центябр ойлари бошларида пишади, йирик(180гр гача), юмалоқ, уч томони бироз эгрироқ, қизгъиш-тўқ сариқ. Эти сариқ, тигъиз-ширин, бир оз нордон. Данаги осон ажратилади. Кўчати 3 йилда ҳосилга киради, ҳар йил ҳосил беради.


Элберта –меваси йирик, кенг тарқалган серҳосил нав. Дарахти катта бироқ мева куртаклари совуққа чидамайди. Йил яхши келганда ҳар тупи 80-100 кг да ошиқ ҳосил беради. Ҳар йили кесиб туришни талаб қилади. Меваси августнинг биринч ярмида пишади. Меваси йирик, думалоқ, тухумсимон, баъзан учли, қизгъиш тук билан қалин қопланган. Эти саргъиш, лаззатли. Бошқа жойларга юбориш, консерва ва қоқ қилиш мумкин.


Шафтоли(шафтоли: Prunus persica, нектар: Prunus persica va. nusipersica)

Шафтоли меваси жуда кенг тарқалган бўлиб, уни Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида муваффақиятли ўстириш мумкин. Шафтоли яхши ривожланиши учун ёзги мавсумда етарлича суғориш, унумдор-намликни яхши ўтказувчан ва азотга бой тупроқ, ҳамда мевалар сийраклаштирилиши, шу билан бирга шафтолининг барг бужамайиши ва монилиоз касалликларига қарши кимёвий препаратлар қўлланилиши талаб этилади.

Шафтоли дарахти қисқа умр кўради (15-20 йил). Шафтолилар (шу жумладан туксиз турлари ҳам) ўз-ўзини уруғлантира олгани сабабли, чанглатувчи дарахтга мухтож эмас.


Тупроқ шароитига бўлган талаблар

Шафтоли дарахтлари қисман pH даражаси (тупроқдаги водород ионлари миқдори) бироз юқори 6.0 ва 6.5 бўлган тупроқларни хуш кўради. Бу кўрсаткич бир оз кўп ёки кам бўлса ҳам дарахт ўсавериши мумкин, аммо бундай шароит унинг саломатлиги ва ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шафтоли дарахтлари қумоқ ва сувни яхши ўтказувчан тупроқларда яхши ривожланади. Агар тупроқнинг сув ўтказувчанлиги суст бўлса, унга гўнг, қум ёки торф (ўсимлик чириндилари) қўшиб чуқур чизел қилиб аралаштириш тавсия қилинади. Юқоридаги тупроқ таркибини яхшилашга мўлжалланган махсулотларни айнан кўчат экилиши режалаштирилаётган чуқурчага солиш тавсия қилинмайди.

Шафтоли дарахтларининг томирлари яхши сув ўтказмайдиган тупроқларда нобуд бўлади, ўсишдан тўхтайди ва нобуд бўлади.

Аксарият мевали дарахтлар тупроқ таркибидаги pH кўрсаткичи 6.5га яқин бўлган шароитларда яхши ўсади. Ўзбекистонннинг аксария ҳудудларида тупроқ рН кўрсатгичи юқори бўлганлиги сабабли дарахт экишдан олдин гипс қўшиш орқали унинг рН кўрсатгичини нормаллаштириш мумкин. Тупроқнинг pH кўрсаткичи ва унумдорлик даражасини аниқлаш учун тупроқ анализи натижаларидан фойдаланинг.


Суғоришга бўлган талаблар

Шафтоли дарахти энг кўп сувни ёшлик даврида истеъмол қилади – бир йиллик кўчатларни ҳафтада бир маротаба ёки ёз фаслида, ҳафтада икки маротаба суғориш тавсия этилади. Калифорния Университетининг Катта Боғбони Стив Альбертнинг тавсиясига кўра тупроқ етарли миқдорда нам ушлаб турилган шароитларда мевали дарахтлар ҳосилдорлиги юқори бўлади. Шафтоли дарахти сув етишмаслик ҳолатида ҳам мева бериши мумкин аммо дарахт стресс ҳолатига тушади ва мевалар майда бўлиб қолади. Тупроқ намлигини сақлаш учун дарахт танаси атрофига мулча (майдаланган ўсимлик ва дарахт қолдиқлари) солинади, лекин мулча дарахт танасига тегмаслиги керак.


Ўғитлантириш тартиби

Тўғри вақтда ўғитлаш ривожланаётган (актив) озуқа етказиб берувчи илдизларнинг озиқлантирувчи моддаларни ўзлаштириб олиши учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Қишнинг ярмидан Март ойигача бўлган тиним даври оралиғида экилган шафтоли кўчатлари Август ойига қадар ўғитлантирилиши тавсия қилинмайди. Икки йиллик ёки тўлиқ ривожланган дарахтлар танаси атрофига Июнь-Август ойларида 1 стакан (250гр) ўғит, аммоний сульфат ёки кальций нитрати қўлланг, аммо озуқани дарахт танасига яқин жойга йиғилиб қолиши олдини олинг. Ҳар мавсумда март ойининг бошида эса дарахт танаси атрофи бўйлаб «NPK 10-10-10» формуладаги комплекс ўғитдан фойдаланинг. Ушбу ўғит таркибида 10%дан азот, фософор ва калий мавжуд. Ўғит қадоқланган идишда кўрсатилган йўриқномага риоя қилинг. Ўғитлардан нормадан ортиқ фойдаланиш мева сифатига салбий таъсир кўрсатиб, кейинги йилги ҳосилдорлик даражасини пасайтириб юбориши мумкин.

Шафтоли дарахтлари азотга бой бўлган тупроқларда яхши ривожланади ва уларга биринчи галда талаб қилинадиган озуқавий моддалар қаторига азот, кальций, фосфор, магний, олтингугурт ва калий кабий элементлар киради. Ушбу озуқавий элементлар маълум бир даражада тупроқ таркибида бўлсада, тупроқни лабаратория ёрдамида анализ қилдириш уларнинг мавжудлик ва етишмаслик даражасини аниқлашга ёрдам беради. Камроқ даражада талаб қилинадиган озуқавий моддалар таркибига хлор, темир, марганец, бўр, мис, рух ва молибден киради. Қўшимча маълумотлар учун Веб сайтнинг Ўғитлардан Фойдаланиш бўлимига қаранг.


Шафтоли дарахтларини парваришлаш

Тиним даврида охирида

Калифорния қалқандориси (щитовка) ва шафтоли пўстлоқ битига қарши дарахтларга ёғли аралашма сепинг (ёғли аралашма тайёрлаш йўриқномаси билан таниши учун шу ерни босинг).

Шафтоли барг бужамайиши касаллиги олдини олиш учун куртак ҳаракатга келишидан олин 3%ли ва гул тўкилгандан сўнг 1%ли бордо суюқлигидан фойдаланинг.

Қуёш нури дарахт ичига яхши кириши ва ортиқча мевани назоратга олиш учун ҳар йили ўтган мавсумда ўсган шохларни 50%га қисқартириб буталанг. Бу янги шохларни яхши ривожланиши ва келгуси йилги ҳосил учун замин вазифасини ўтайди. Дарахт ичини сўрувчи шохлардан мунтазам равишда тозаланг.


Дарахт гуллаган пайтда

Мева чириши (монилиоз) касаллиги олдини олиш учун дарахт куртаклари оқарганда (очилган бодроқ ҳолатига келганда) ва тўлиқ гуллаган вақтда фунгицидлардан фойдаланинг. Қўшимча маълумотлар учун Веб сайтнингзараркунандаларга қарши курашиш бўлимига қаранг.

Ёш кўчатларни апрелдан ойидан бошлаб ҳар ойда азот билан озиқлантиринг. Бир мавсумда ҳар бир кўчатни 220 грам карбамид билан 6-7 мартага (дозага) бўлиб озиқлантиринг, балоғатга етган дарахтлар учун ушбу нормани 50%га кўп қўлланг.

Юқори сифатли мева олиш учун мевалар ғўра бўлганда 15 см узоқликда тоқаланг. Тоқалаш мевалалар сонини камайтиради, лекин уларнинг ҳажмини катталаштиради ва шохлар синиши олдини олади.


Ёзги ўсиш даврида

Ёш кўчатларни ҳар ойда азот билан озиқлантиринг. Бир мавсумда ҳар бир кўчатни 220 грам карбамид билан 6-7 мартага (дозага) бўлиб озиқлантиринг, балоғатга етган дарахтлар учун ушбу нормани 50%га кўп қўлланг.

Агар ариқ билан суғорилса ҳар 10 кунда бир марта ёки томчилатиб ҳар 2 кунда бир суғоринг.

Дарахтлар остини бегона ўтлардан тоза тутинг.


Куз, мева териш мавсуми

Тешикчали доғланиш (клястероспориоз) замбуруғига қарши ёмғирли мавсум бошланишидан олдин, барглар 60-70% тўкилганда 3%ли бордо суюқлиги сепинг.

Мева териб олингандан сўнг дарахтларни озиқлантиринг.

Шафтоли паршаси ривожланиши олдини олиш учун, кеч куз тўкилган баргларни боғдан чиқаринг ёки плуглаб тупроқ билан кўмиб ташланг.

Дарахтда мумланиб (қуриб) қолиб кетган меваларни қиш мавсумига қолдирмай териб ташланг. 


tadbirkor-fermer.uz

@AGROBLOGER канали

Report Page