...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида ерлар тоифаларга ажратилиши ва ер участкасини бир тоифадан бошқа бир тоифага ўзгартириш тартиби белгиланган.

Мазкур кодекснинг 9-моддасига биноан, Ерлар асосий фойдаланиш мақсадига қараб ер фонди тоифаларига бўлинади.

Ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ерлардан ер-кадастр ҳужжатларида акс эттириладиган аниқ мақсадларни кўзлаб фойдаланишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби ва шартларидир.

Ерларни ер фондининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ўзгарган тақдирда амалга оширилади. Ерларни ер фонди тоифаларига бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш ер участкаларини бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан амалга оширилади.

Ер фондининг тоифаси ер участкаларини бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан қабул қилинадиган ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорларда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи гувоҳномаларда, шартномаларда, бошқа ҳужжатларда, давлат ер кадастри ҳужжатларида кўрсатилади. Яъни ер участкасининг тоифасини ўзгартириш маҳаллий ҳокимлик ва кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.

Ер кодексининг 53-моддасига биноан, фермерлик учун берилган ер участкаларини хусусийлаштириш, бу ерлардан деҳқон хўжалиги учун фойдаланиш мумкин эмас.

Демак, ерларни бир тоифадан бошқа бир тоифага ўтказиш учун етарли асослар мавжуд бўлган ҳолатда буни амалга ошириш учун туман, шаҳар ҳокимлиги ва кадастр агентлигига мурожаат қилинади.


@AGROBLOGER канали

ЎзА, uza.uz


Report Page