...

...

...

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентликгининг Жиззах вилоят тузулмаси томонидан 15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб давра суҳбати, семинари ўтказилди.


Семинарни Олтмишев Илхомжон Худойбердиевич – Бошқарма бошлиғи ўринбосари очиб бериб, 15 март кунига бағишлаб “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар қатнашчиларига марузалар қилинди.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2019 йилдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институтционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5817-сонли Фармонининг бугунги кукндаги ижроси, тузилма томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида режалаштирилган ишлари юзасидан ахборот берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

19.12.2019 йилдаги Ўзбекистон Републикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1015-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар берди.

Жиззах вилоят Монополияга қарши курашиш бошқармаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш тузулмасининг бўлим бошлиқлари “Каммунал ва қурилиш соҳасида” истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан Асатуллаев Алишер Мамақузиевич, Савдо ва алоқа соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан Муродов Толиб Мамаражабович ва Реклама соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан Акмуродов Изатулла Абдуллаевичлар бугунги кунда товар, иш ва хизматларни тўғри танлаш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳақида истеъмолчи билиши ва амали қилиши керак бўлган тегишли тавсияларни беришди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни талаблари бўйича тадбирга йиғилганларга атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаатлар қилишди, ҳамда худудий бошқарма ҳодимлари берилган саволларга атрофлича маълумотлар беришди.

Семинарда таклиф этилган: вилоят Соғлиқни сақлаш, Санитария-эпидемиология назорати, “Ўзстандарт”, Давлат солиқ, Экология, Давлат алоқа инспекцияси ва бошқа (коммунал ташкилотлар) идоралар томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ва режалари тўғрисидаги маърузалар эшитилиб, талабалар ва тадбирга йиғилганлар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги камчиликлар бўйича савол-жавоблар ўтказилди ва қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли тушунтиришлар берилди.

Report Page