...

...

AGROBLOGER

Бор кислотаси – табиий келиб чиққан кристал оқ кукундир, аммо у кимёвий корхоналарда бура табиий минералидан синтезланиб олинади. Бу модда, тирик организмнинг модда алмашинуви жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган бор микроэлементи манбаи ҳисобланади.

Бор кислотаси кўпчиликка антисептик ва инсектицид сифатида маълум. Бироқ бу модда фунгицид ва ўғит сифатида ҳам хизмат қилади, у сабзавотчилик ва боғдорчиликда қўлланилади.

Бор соф холида табиатда учрамайди, фақат бор кислотаси ва унинг эрувчи тузлари сифатида мавжуд. Борнинг табиий бирикмалари кўпроқ қоратупроқ ва каштан тупроқларда мавжуд бўлади. Фақат асосий қисми қум ёки лойдан ташкил топган ёҳуд оҳак билан ишлов берилган (ўғитланган) тупроқларда бор деярли бўлмайди. Шунинг учун бу ерларда қўшимча ўғитлаш лозим бўлади. Бунинг учун ҳатто таркибида бор бўлган махсус препаратлар мавжуддир: Органо-Бор, Микроэл, Микровит, Рексолин АВС.

Бор кислотаси билан икки хил усулда ўғитлаш амалга оширилади: экин илдизидан ва палагидан ўғитлаш.

Илдиздан ўғитлаш. Бу турдаги ўғитлаш экинда бор етишмаслигининг яққол аломатлари намоён бўлганида амалга оширилади. Бунинг учун 10 л сувга 2 г препарат аралаштирилади. Ушбу аралашма экин илдизидан қуйилади (аралашма 10 кв метр майдондаги агатга етади), ундан сўнг ер юмшатилади. Агар экин барглари ёки тугунлари (ҳосил тугунлари) тўкилаётган бўлса, ушбу аралашмага мочевина ёки мол шалтоғи қўшилса, ўғитнинг фойдалилиги янада ортади.

Бор кислотаси билан томирдан озиқлантириш палакнинг пастки баргларини куйдирмаслиги учун палак ва тупроққа озиқлантиришдан аввал тоза сув қуйилади.

Палакдан озиқлантириш. Бу тур озиқлантириш бутун вегетатив даври мобайнида амалга оширилади. Биринчи озиқлантириш, гуллашдан олдин ғунчалар устидан сепиш орқали амалга оширилади. Иккинчи озиқлантириш, гуллаш даврида (гуллар устидан сепилади) амалга оширилади. Учинчи озиқлантириш, экин ҳосилга кирганда амалга оширилади. Озиқлантириш учун 0,05% ли аралашма (5 г кукун 10 л сувга аралаштирилади. Бу аралашма концентрацияси илдиздан бериладиган аралашмага нисбатан юқорироқ бўлади). Шу ўринда аралашманинг экин барглари устида тенг тақсимланишига эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун аралашмани туман кўринишида пуркайдиган аппаратда (пуркагичда) сепган яхши. Бу билан сув томчиларини барглардан оқиб тушишини олди олинади.

Аралашмани сепиш сокин, қуруқ ҳавода, эрта тонгда ёки кечки пайт амалга оширилгани маъқулроқ. Аралашма янги тайёрланган бўлиши муҳим. Ўғитлаш меъёри – 10 квадрат метрга 1 литр.

Бор кислотаси аралашмасини тайёрлаш

Бор кислотаси кукун ва суюқ аралашма холида ишлатилади. Аралашмани тайёрлашда кукун кристалларининг тўлиқ эришига диққат қилмоқ керак. Бунинг учун зарур бўлган кукун миқдори аввал оз миқдордаги иссиқ сувда (қайноқ сувда эмас!) эритиб олиш лозим. Ундан сўнг аралаштириш жараёнида устидан совуқ сув қуйилади. Экинларга фақат совуқ аралашма билан ишлов бериш мумкин.

Бор кислотасини бошқа препаратлар ва моддалар билан аралаштириш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Бор кислотаси ва марганцовка асосидаги аралашмани қўллаш самарали бўлади: бир пақир перманганат калийнинг кучсиз аралашмасига (сув ранги пуштироқ) бир чимдим кукун қўшилади. Ўсимликлар учун глюкозанинг қўшилиши ҳам фойдалидир (10 л аралашмага 10 мл миқдорида глюкоза қўшилади). Аралашма ўсимлик баргларига яхшироқ ёпишиши учун унга 72% ли хўжалик совунини қўшса бўлади. Ун шудрингни олдини олиш учун аралашмага сода қўшилади.


@AGROBLOGER канали

dachamechty.ru

dehqon.uz

Report Page