...

...


Керакли жиҳозлар ва ўқув қўлланмалари: Жавдар гербарийси ёки сноплари, бошоқлари ва донларидан намуналар. Ўзбекистонда экиладиган экинларнинг Давлат реестри, мавзуга тегишли жадваллар ва рангли расмлар, дарслик ва услубий кўрсатмалар (1, 2, 4, 6, 7, 9). Ишнинг мазмуни: Жавдар (Secale cereale) донли экинлар орасида энг совуққа чидамли экин ҳисобланади. Жавдар унидан тайёрланган нон ўзининг тўйимлилиги билан ажралиб туради. Шунингдек у асосий ем хашак экини ҳам ҳисобланади. Унинг тўйимли дони, сомони, кўк массаси чорвачиликда янги озиқа, сенаж тайёрлашда, омухта емлар ва дағал озуқа сифатида ишлатилади. Бундан ташқари жавдар похолидан (сомонидан) саноатда турли хил буюмлар ва маҳсулот (қоғоз, сирка (уксус), целлюлоза, лигнин каби) лар олинади. Жавдар жаҳон бўйича ўртача 15-15, 5 млн. Га атрофида экилади. Энг кўп экадиган мамлакатлар сирасига Германия, Франция, Польша, Россия, АҚШ, Белоруссия киради. Бу экиннинг ҳосилдорлиги кўпчилик давлатларда юқори бўлса-да, кузги буғдойдан кейинги ўринда туради. Ўзбекисонда жавдар асосан оралиқ экин сифатида кузда экилиб, кўк масса олинади. Маданий жавдар бир йиллик ўсимлик бўлиб, унинг экиладиган навлари асосан кузги, бироқ жавдар ҳам мавжуд. Майсаси яшил-жигаррранг, бинафша рангда. Пояси тик ўсади, ичи ковак, баландлиги 110-200 см. Бир тупида 3-8 та бошоқли поя ривожланиши мумкин. Ботаник ва биологик тавсифи. Жавдар (Secale cereale) унинг кўп йиллик ва бир йиллик, ёввойи ҳамда маданий турлари мавжуд. Илдиз тизими - попук, муртак ҳамда буғин илдизларидан иборат. Муртак илдизлари сони кўпинча 3-4 та. Униб чиқишдан тупланишгача муртак илдизлар ўртача суткасига 2, 5 см, бошоқлашдан гуллашгача 1 см ўсади. Битта ўсимликда илдизларнинг умумий узунлиги 600 км етади ҳамда 2-3 м чуқурликда кириб боради. Илдизларнинг 90 % тупроқнинг ҳайдалма қатламида жойлашган. Пояси – похолпоя, 5-7 буғиндан иборат. Ўсимликнинг бўйи 80-180 см. Барглари - оддий, эни 3-20 мм, узунлиги 60-300 мм. Тўпгули – бошоқ, узунлиги 7-14 см, айримларида 23 см етади.  


Ҳароратга талаби - етарли кислород, иссиқлик ва намлик бўлса кузги жавдар уруғлари уна бошлайди. Уруғлари 1-2 0С уна бошлайди, аммо униб чиқиши учун энг мақбул ҳарорат 20-25 0С. Ҳарорат 30 0С ошганда униб чиқиш тўхтайди. Уруғлари униб чиқиши учун ўзининг қуруқ массасига нисбатан 50-70 % сув ютади. Униб чиқиши учун самарали ҳарорат йиғиндиси 50 0С. Ҳарорат етарли бўлганда уруғлар экилгандан кейин 5-8 кунда униб чиқади. Кузги жавдар униб чиқишдан тупланишгача 67 0С самарали ҳарорат йиғиндисини талаб қилади. Ҳарорат 10-12 0С тупланиш жадал давом этади, 4-5 0С тўхтайди. Кузги ғалла экинлари орасида кузги жавдар қишга энг чидамлиги билан ажралиб туради ва -25-30 0С совуққа бардош беради. Тупланиш тугунида ҳарорат -18-20 0С совуқ бўлганда ҳам ўсимлик ҳаётчанлигини сақлайди. Бошоқлаш ва гуллаш фазаларини ўтиши учун 14-16 0С энг қулай. Кузги жавдар уруғларини униб чиқишдан донни етилишигача 1800 0С, эрта баҳордан пишиб етилишигача 1200-1500 0С ҳарорат талаб этилади. Намликка талаби. кузги жавдар транспирация коэффециенти 340 дан 420. Намга энг талабчан даври найчалаш бошоқлаш. Бу даврда намликнинг етишмаслиги ҳосилдорликни пасайишига, бошоқларнинг ва донининг майда бўлишига олиб келади. Нисбатан қурғоқчиликка чидамли. Тупроққа талаби. Бошқа ғалла экинларига нисбатан кузги жавдар тупроққа унчалик талабчан эмас. Уни механик таркиби енгил қумлоқ, қумоқ, қумли тупроқларда, шунингдек тупроқ муҳити кислотали (рн-5, 3) бўлган далаларда ўстириш мумкин. Ўзбекистонда бўз, ўтлоқ-бўз тупроқларда яхши ўсади. Унинг илдизлари эриши қийин фосфор бирикмаларини ҳам яхши ўзлаштиради. Оғир лой, ботқоқлашган, шўр тупроқлар кузги жавдар учун яроқсиз. Ривожланиш фазалари. кузги жавдарнинг тупланиши кузда учинчи ва тўртинчи баргларнинг ҳосил бўлиши билан бошланади Тупланиш тугуни нисбатан юза 0, 5-2 см чуқурликда жойлашади. Тупроқ остидаги бўғин (мезокотил) қанча қисқа бўлса тупланиш тугуни шунча чуқур жойлашади. Жуда совуққа чидамли навларда мезокотил қисқа бўлади. Кузги жавдар асосан кузда тупланади, айрим ҳолларда (кеч экилганда) баҳорда ҳам тупланишини давом эттириши мумкин. Баҳорда жуда тез ўсади ва бегона ўтларни соялайди. Тупланиш ва найчалаш кузги буғдойга нисбатан тез ўтади, аммо бошоқлаш ва гуллаш чўзилади. Тупланиш кузги жавдарда 35-40 кун давом этади. Бу даврда кузги жавдар яровизация стадиясини ўтади ва у 0-2 0С да 20-70 кун давом этади. Ҳаво ҳарорати 10 0С бўлса яровизация стадиясининг давомийлиги ошади. Кузги жавдарда бошоқлаш бошқа ғалла экинларига нисбатан давомли 10-12 кун. Гуллаш бошоқлашдан 7-12, кундан кейин бошланади. Битта гул 12-30 минут, бошоқ 4-5 кун, ўсимлик 7-8 кун, дала 8-12 кунда гуллаб бўлади кузги жавдар четдан чангаладиган ўсимлик. Гуллар очилганда шамол ёрдамида чангланади. Ўсимликлар ётиб қолганда, ёмғирли, кучли шамол ва ноқулай об-ҳавода кузги жавдар гуллари яхши чангланмайди, бошоқларда донлар сийрак ҳосил бўлиши мумкин. Бошоқлаш олдидан ўсимлик жуда тез, суткасига 5 см ўсади. Суғориладиган ерларда маъданли ўғитларни юқори меъёрларда қуллаш, суғориш, экиш меъёрларини юқори бўлиши, эрта экиш ўсимликни ётиб қолишига сабаб бўлади. Кузги жавдар кузги буғдойга нисбатан 8-10 кун эрта етилади. Бошоқлашдан пишишгача 50-60 кун ўтади. Ўсув даври навга, қўлланилган агротехникага боғлиқ ҳолда 179-240 кунни ташкил этади. Навлари. Ўзбекистонда жавдарнинг Вахшская-116 нави Давлат реестрига киритилган. Суғориладиган ерларда оралиқ экин сифатида экилади. Тур хили вулгаре, тупланиши 24 етади, бўйи 76, 3-116, 3 см ётиб қолишга чидамли. Бошоғи оқ, призмасимон, узунлиги 14-20 см, 10 см бошоқда 16 бошоқча жойлашган. 1000 дона дон массаси 18-20 г. Нав синашда 67, 9-27, 3 ц/га дон ҳосили олинган. Тезпишар. Ўсув даври дон учун экилганда 179 кун, яшил масса учун ўстирилганда 163 кунни ташкил қилган. Қўнғир занг ва ун шудринг билан ўртача зарарланади. Кузги жавдарнинг Вятка- 2, Белта, Вятка, Саратовская 4 навлари кенг тарқалган. Ўзбекистонда жавдар кўпроқ оралиқ экин сифатида экилади. Эрта баҳордаги биринчи кўкати чорвачиликда озуқа сифатида ишлатилади. 100 кг кўк массаси 18, 7 озуқа бирлигига тенг.

Report Page