###

###


Раҳбарият томонидан берилган топшириқга мувофиқ, Агентликнинг ҚР бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Сапаров жорий йилнинг 11-март куни Тўрткўл туманидаги "Исмайл-Дауран" чорвачилик хўжалиги фаолияти билан танишиб чиқди ҳамда ўрганиш давомида ушбу чорвачилик хўжалигининг раҳбари томонидан 300 млн.сўм кредит маблағини олиш юзасидан берган мурожаати бўйича мазкур маҳалланинг ҳоким ёрдамчисига тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, 12-март куни Агентликнинг ҚР бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Сапаров Элликқалъа тумани, “Навоий” ОФЙда жойлашган наслли молларни етиштириш билан шуғуллланувчи чорвачилик хўжалиги фаолияти билан танишди ҳамда суҳбат давомида наслли молларини электрон савдо орқали сотишга чиқариш бўйича тегишли тушинтиришлар бериб ўтди.

Report Page