...

...

AGROBLOGER

Президент томонидан «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.

Norma’нинг ёзишича, ҳужжатга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси;
  • Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси;
  • Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари (2021 йил 1 мартдан);
  • Ички аудит ва комплаенс-назорат бошқармаси.

Қуйидагилар жорий этилади:

  • аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосари лавозими;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш, ер мониторинги, экинларни жойлаштириш ва экилишини мониторинг қилиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида қўшимча штат бирликлари.

Қуйидагилар қисқартирилади:

  • ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳани рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;
  • унга бўйсунувчи марказий аппаратдаги 16та штат бирлиги.

Кадастр агентлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари штат бирликлари ҳамда моддий-техника базаси, улар балансида турган бино-иншоотлар 2021 йил 1 мартдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилди.

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмаси, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари намунавий тузилмаси;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ходимлари чекланган сони;
  • туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари намунавий тузилмаси ва бошқарув ходимлари чекланган сони.

Қуйидагилар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбалари этиб белгиланди:

  • Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратчилари томонидан кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларга асосан ундириладиган жарималар 50 фоизи;
  • ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар бўйича ҳисобланган маблағлар 5 фоизи.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида тўғридан тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ва айбдор шахсларни жаримага тортиш;
  • тадбиркорлик субъектларида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ўрганиш ишларини, экинларни хатловдан ўтказиш ва ўлчаш, уларнинг норматив қийматини аниқлаш, ерлардан мақсадли фойдаланилишини ўрганиш ҳамда геоботаник ва тупроқ-тадқиқот ишларини Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга ошириш;
  • учувчисиз учар қурилмалар (дронлар)дан фойдаланиш ва уларни тўловсиз учиришни амалга ошириш, шунингдек уларни қишлоқ хўжалиги мақсадида ишлаб чиқарувчи корхоналардан тендерсиз тўғридан тўғри харид қилиш.

2021 йил 1 июлга қадар ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш бўйича «Е-Yer Nazorat» автоматлаштирилган ахборот тизими яратилади ҳамда бошқа давлат органлари ахборот тизимларига интеграция қилинади.

Шунингдек қуйидагиларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилади:

Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси:

а) давлат рўйхатидан ўтмасдан ердан фойдаланишни ердан ноқонуний фойдаланиш деб ҳисоблаш ҳамда унга нисбатан ер солиғи ставкасини 10 баравар миқдорида қўллаш;

б) ер участкалари ўзбошимчалик билан эгалланган ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқроқ ҳажмда фойдаланилганда, шунингдек ер участкасидан белгиланган мақсадларда фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, ер солиғи белгиланган ставкаларини 20 баравар миқдорида ундириш;

Жиноят кодексига ер участкалари, шу жумладан муҳофаза этиладиган зоналар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрмаслик ҳолатлари бўйича жиноий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси;

қуйидагилар тўғрисидаги ҳукумат қарорлари лойиҳалари:

а) қишлоқ хўжалиги ерлари электрон хариталарини яратиш;

б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни мониторинг ва муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга ошириш тартиби.


@AGROBLOGER канали

kun.uz

Report Page