...

...


бир йиллик ўсимлик бўлиб ташқи кўринишидан шувоқга ўхшайди. У пояси шохланган, тик ўсувчи, 10 см дан 2 м баландликдаги ўсимлик. Илдизи ўқ илдизли,яхши ривожланган, 4 м чуқурликкача узунликда бўлади(5-расм).


Барг бандлари яхши ифодаланган, патсимон томирланган, қисқа тук билан қопланган, 5- 10 см узунликда. Гуллари икки жинсли, 5 аъзоли, сариқ рангдаги бошоқсимон тўпгуллар саватчасимон тўпгулларда жойлашиб, новданинг учида хосил бўлади. Оналик тўпгуллари саватча хосил қилиб, барг қўлтиғида жойлашади. Уруғи тескари тухумсимон, учлари понасимон қисқариб борадиган, соҳта меванинг ичида 2- 5 мм узунликдаги 1- 2 мм узунликда хосил бўлади. Ўсимликнинг гуллаши ва мева хосил қилиши июл, август ойларидан бошланиб, уруғи август, сентябр ойларида пишиб этилади. 


Бу бегона ўтнинг келиб чиқиш маркази Шимолий Америка хисоблансада, у Осиё, Европа, Марказий, Жанубий Америкада, Австралия, Россияда ва Ўзбекистонда учрайди. Шувоқ барг амброзия 30- 80 минг дона уруғ хосил қилади ва уруғлари воситасида кўпаяди. Вегетация даври 80-150 кун. Уруғлари шамол ва уруғлик материаллари, сув воситасида дарѐ, ариқлар орқали тарқалади. Барча экинзорларни ифлослантириб катта зарар келтиради. Бу бегона ўтга қарши карантин тадбирлари қаторига уруғлик материалларни қатъий назорат қилиш, алмашлаб экиш қоидаларига амал қилиш, бегона ўт тарқалган далалар иккинчи йил шудгор қилиб қолдирилиши керак. Экинзорлар гербицидлар билан ишлов берилиши керак.

Report Page