...

...

AGROBLOGER

Президентнинг “Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, “Ҳудудгазтаъминот”, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан жойларда ўрганилган маълумотларга асосан иссиқхона хўжаликларини молиявий соғломлаштириш, экспортбоп ва рақобатбардош маҳсулотларни узлуксиз етиштириш ҳамда қишлоқ жойларида аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромад олишига янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ишлаб чиқилган қуйидаги таклифлари маъқулланади:

  • давлат дастурлари доирасида ҳамда давлат қарзи эвазига жалб қилинган ресурслар, шунингдек, тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан иссиқхона хўжаликлари учун ажратиладиган кредитларни қайтариш муддатини 15 йилгача қилиб белгилаш ҳамда бугунги кунга қадар иссиқхона хўжаликлари учун ажратилган кредитларни қайтариш муддатини тегишлича 15 йилгача узайтириш, бунда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тақдим қилинган кафиллик ва компенсация мажбуриятлари муддатини мос равишда узайтириш;

-хорижий валютада ажратилган кредитларни миллий валютада қайта расмийлаштириш ҳамда амалдаги компенсация тақдим этиш тўғрисидаги шартномалари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларига тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаш бериш;

-хорижий молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан иссиқхона қуриш учун миллий валютада имтиёзли фоизларда кредит ажратиш механизмини жорий этиш;

-айланма маблағларини тўлдириш учун (ҳосилни етиштириш билан боғлиқ харажатлар – уруғлик, кўчат, иситиш, ўғит, кимёвий воситалар, иссиқхона материаллари учун) револьвер кредитлар ажратиш;

-иссиқхона хўжаликларининг солиқ ва мажбурий тўловлардан, табиий газ ҳамда электр энергияси истеъмолидан ҳосил бўлган муддати ўтган қарздорликлари тўлаш муддатини истисно тариқасида 3 йил муддатга узайтириш.


Энергетика вазирлиги, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси экспорт шартномасига эга бўлган иссиқхона хўжаликларига истисно тариқасида:


-иссиқхона хўжаликлари томонидан табиий газ учун тўловларни ўсиб борувчи коэффициентлар ва тарифларга мувофиқ тўлаш, шунингдек, шартномага нисбатан ортиқча олинган табиий газ учун оширилган ставкада тўлов қўллаш тартибини, жумладан, иссиқхона хўжаликлари учун шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўловни ундириш тартибини бекор қилиш чораларини кўради;

-табиий газ ҳамда иссиқлик таъминоти етказиб бериш бўйича тузилган шартнома қийматининг 30 фоизини олдиндан, қолган 70 фоизини маҳсулот пишгандан кейин 90 кун давомида тўлаб бериш тартибини жорий қилади;

-табиий газ ҳамда иссиқлик таъминоти учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун ҳисобланадиган пеня миқдорининг амалдаги 0,4 фоиздан 0,1 фоизга туширилиши, шунингдек, 2021 йил 31 декабрь ҳолатига ҳисобланган пеня суммаларини ҳисобдан чиқарилишини таъминлайди;

-ҳудудлардаги иссиқлик электр станциялари ва марказлари томонидан иссиқхона хўжаликларига тўғридан тўғри иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш ишларини ташкил қилади;

-иссиқхоналарда табиий газ билан таъминлашни кафолатлаш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” томонидан иссиқхона хўжаликларига табиий газни етказиб бериш бўйича 5 йил муддатга шартномалар тузишни таъминлайди;


Адлия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги билан биргаликда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан электр энергияси ва табиий газни етказиб бериш бўйича тузиладиган шартномалар намунасини ҳар икки томон манфаатларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқади.


kun.uz

AGROBLOGER канали

Report Page