...

...

...

15 март - Бутунжаҳон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунини кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан “Оқилона истеъмол – фаровон турмуш гарови” мавзусида ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш Қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан Жиззах шаҳрида жойлашган 10 ва 22 мактабда "Оқилона истеъмол-фаровон турмуш гарови" мавзусида мактаб ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда “Истеъмолчи рақамли маконда” ва “Оқилона истеъмол – фаровон турмуш гарови” мавзуда тақдимот бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳридаги 10-мактаб директори Юнусов Тулкин Ибрагимович (170-нафар ўқувчи) ҳамда 22-мактаб ўқув ишлари буйича директор ўринбосари Бозорова Шахноза (105-нафар ўқувчи) ва Жиззах вилояти ҳудудий тузилма ходимларидан Ф.Сувонқулов, И.Акмурадов ва А.Асатуллаевлар ўқувчиларга бугунги кунда товар, иш ва хизматларни тўғри танлаш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳақида истеъмолчи билиши ва амали қилиши керак бўлган тегишли тавсияларни беришди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни талаблари бўйича тадбирга йиғилган талабаларга атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Талабалар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаатлар қилишди, ҳамда худудий бошқарма ҳодимлари берилган саволларга атрофлича маълумотлар беришди.

Report Page