...

...

@DunyoTv

2022 йилнинг 08 март куни Косон туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг “Пахтазор” МФЙда яшовчи фуқаро Б.С.нинг хонадонидаги хўжалик хоналари кўздан кечирилганида бир бош эшакни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб қўйганлиги, ҳовлисида эса яна 24 бош эшак борлиги аниқланди. 

Фуқаро Б.С.нинг яшаш хонадонидаги хўжалик хонасида бўлган 1 бош эшакнинг лаҳм гўштлари тегишли тартибда вилоят ИИБ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. Косон туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ашёвий далил сифатида олинган гўшт маҳсулотлари лабораторияда текширилганда истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлди. Гўшт маҳсулотлари холислар иштирокида йўқ қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page