“Жаҳолатга қарши маърифат” – Маънавият ва маърифат маркази Оқолтин туман бўлинмаси томонидан китоб тақдимоти ўтказилди

“Жаҳолатга қарши маърифат” – Маънавият ва маърифат маркази Оқолтин туман бўлинмаси томонидан китоб тақдимоти ўтказилди


Беш муҳим ташаббуснинг 4 йўналиши, Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда ёшларни турли зарарли оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида жорий йилнинг 9 март куни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда туман Ахборот ресурс маркази билан ҳамкорликда тумандаги 3-умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчилари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусига оид саккиз номдаги китоблар тақдимоти ташкил этилди.
Тадбир сўнгида мактаб кутубхонасига саккиз номдаги китоблар тўплами тақдим этилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқолтин туман бўлинмаси томонидан Ёшларни турли ҳил зарарли оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда 2021 йилда Оқолтин туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги 8 номдаги: 1) “Жаҳолатга қарши маърифат”, 2) “Диний мутаассиблик”, 3) “Ислом маърифати ва хозирги замон”, 4) “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”, 5) “Диний бағрикенглик ва мутаассиблик”, 6) “Илмдан бошқа нажот йўқ” , 7) “Ислом ниқоби остидаги экстремистик ва террорчи уюшмалар”, 8) “Миссионерлик: моҳият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари” каби номлардаги 320 дона китоблар олиб келинди. Ушбу китоблар тумандаги умумтаълим мактаблари, маҳаллаларга тақдим этиш кўзда тутилган.
Нуриддин Юлдашев,
Республика Маънавият ва маърифат
маркази туман бўлинмаси раҳбари

Report Page