...

...

Йиғилиш

15 март - Бутунжаҳон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунини кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан "Оқилона истеъмол" мавзусида ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш Қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан Жиззах шаҳрида жойлашган Жиззах Давлат Педагогика Институтида "Оқилона истеъмол- фаровон турмуш гарови" мавзусида талабалар билан учрашув ташкил этилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда “Истеъмолчи рақамли маконда” ва “Оқилона истеъмол – фаровон турмуш гарови” мавзуда тақдимот бўлиб ўтди.

Усанов Файзулла Бурхонович Жиззах давлат педагогика институти чет тиллар факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ва Жиззах вилояти ҳудудий тузилма ходимларидан Ф.Сувонқулов, И.Акмурадов ва А.Асатуллаевлар талабаларга бугунги кунда товар, иш ва хизматларни тўғри танлаш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳақида истеъмолчи билиши ва амали қилиши керак бўлган тегишли тавсияларни беришди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни талаблари бўйича тадбирга йиғилган талабаларга атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Талабалар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаатлар қилишди, ҳамда худудий бошқарма ҳодимлари берилган саволларга атрофлича маълумотлар беришди.

Report Page