...

...

AGROBLOGER

Мамлакатимизда етиштирилаётган мева-сабзавотларга бўлган талаб хорижда ошиб бормоқда. Шунга кўра, экспорт борасида аниқ тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, фермерлар ва экспортёр корхоналарга енгилликлар яратилиб, қулай меъёри ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.

Бундай имтиёзлар эса жорий йилда ўтган йилга нисбатан мева-сабзавотлар экспортини 30 фоизга оширишда қўл келиши мумкин. Шу мақсадда бу йил 2 миллион 496 минг тонна мева–сабзавотни экспорт қилиш режалаштирилган.

Айни вақтда бу борадаги аҳвол қандай?

– Икки ойлик рақамларни кўрадиган бўлсак, 140 минг тонна қиймати 75 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Шомирза Сафаров. – Кўрсаткичларни вилоятлар кесимида кўрадиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари пешқадамлар сафида. Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари орқада қолмоқда. Аммо, экинларни пишиш муддатларини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳали олдинда имониятларимиз кўп.

Маълумотларга кўра,икки ойда 68 давлатга 72 турдаги мева-сабзавотлар экспорт қилинган бўлиб, МДҲ давлатлари билан бир қаторда Яқин Шарқ, араб давлатларида сархил мева-сабзавотларимизга талаб юқори.

Мутахассислар маҳсулот ҳажмини эмас, балки валюта ҳажмини оширишга чақирмоқда. Яъни экспорт қилинаётган маҳсулотларни ҳажм кам бўлса, ҳам нархи баланд бўлиши назарда тутилмоқда. Мисол учун, бир тонна қуритилган майизни нархи бир ярим минг доллар, бодом етти минг доллардан ортиқ, олхўри қарийб икки минг доллар экан. Сабзи, пиёз ва бошқаларнинг нархи эса 400 доллар атрофида белгиланмоқда.

Шундай экан сабзавотлардан кўра қуритилган мева, бодом ва бошқалар яхши фойда келтиради. Бунда эса тегишли ташкилотлар халқаро бозорларни ва маркетингни ўрганиб, маҳсулотлар нархини ўз вақтида белгилаб берса деҳқон ҳам, сотиб олувчи учун ҳам фойдали бўлади. Бунда эса хорижий савдо тизимлари, супермаркетлар учун кичик ҳажмларда қадоқланган маҳсулотлар етказиб бериш жуда яхши фойда келтиради.


uza.uz

@AGROBLOGER канали

Report Page