...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистон январь ойида 11 та хорижий давлатга қиймати 1,5 миллион долларга тенг бўлган 1,7 минг тонна қалампир экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, қалампир экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 180 тоннага камайган. Январь ойида қалампир маҳсулотлари энг кўп экспорт қилинган давлатлар қуйидагилар:

  • Қозоғистон – 1,3 минг тонна;
  • Россия – 102 тонна;
  • АҚШ – 91,2 тонна;
  • Қирғизистон – 86 тонна;
  • Германия – 32,2 тонна.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида қиймати 55,1 миллион долларига тенг 78,6 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилган. Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,8 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон карамни рекорд даражада карам экспорт қилишда давом этмоқда. Бунга ташқи бозорларда ушбу маҳсулотга талаб кескин ошгани сабаб бўлмоқда. Февраль ойида ҳам асосий ташқи бозорларда вазият оқ бошли карам, Пекин карами, гулкарам ва брокколи етиштирувчи ўзбекистонлик фермерлар ва эксперт қилувчилар учун қулайлигича қолган.

Шунингдек, Ўзбекистон 2021 йилда хорижга қиймати 22,7 миллион долларга тенг 82,9 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Шу йили мамлакатда етиштирилган қовун ва тарвузлар 23 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган. Экспорт ҳажми 2020 йил билан солиштирганда 22,7 минг тоннага камайган.


daryo.uz

AGROBLOGER канали

Report Page