...

...

AGROBLOGER

1. Анорнинг ахамияти ва етиштириш технологияси

Анорнинг ватани Озарбайжон, Эрон, Афғонистон ҳисобланади. Лекин Ўзбекистонда жуда қадимдан экилади. Анор авлодига икки тур киради: биринчиси — Марказий Осиё, Закавказье ва Доғистонда ёввойи ҳолда ўсади. Иккинчиси — Суматра оролларида ѐввойи ҳолда ўсади, унинг меваси истеъмол қилиш учун ярамайди. Анор асосан Ўзбекистон, Озарбайжонда, Краснодар ўлкаси (Сочи)да, Қрим вилоятида, Шанубий Қозоғистонда ва Доғистонда тарқалган. Дозирги маданий анор унинг ѐввойи туридан селекция йўли билан чиқарилган. Пишган меваси таркибида 15— 19 фоиз шакар 1,2—2,6 фоиз кислоталар, шарбатида эса шифобахш темир ва кўп миқдорда танин моддаси бор. Урта Осиѐда анор қарийб 2000 йилдан буѐн экилиб келинмоқда. МДҲ давлатларидаги анорзорларнинг 25 фоиздан кўпроғи Ўзбекистонда жойлашган. Кўп йиллардан бери Узбекистонда айрим анорзорлар барпо қилиниб, махсус навлар экилмоқда. Булар Фарғона водийсида, Сурхондарѐ вилоятининг айрим районларида жойлашган. Анорзорлар Фарғона водийсининг Қува, Наманган ва Андижон районларида катта майдонларда барпо қилинган. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги анорзорлар асосан янги барпо этилган бўлиб, уларга стандарт навлар экилган. Ўзбекистонда ѐввойи анор ҳам учрайди. У алоҳида туп ѐки кичик чангалзор шаклида Ҳисор тизма тоғларининг жанубида, Санғардоқ, Тўпаланг, Обизаранг дарѐлари этагида ўсади. Ўзбекистон анорзорларининг қарийб 37 фоиз Сурхондарѐ вилоятидадир. Анор мевасини ейишдаи ташқари, пўчоғи ва илдизини қайнатиб, сувидан медицинада ошқозоничак касалликларини даволашда фойдаланилади. Анордан олинадиган ошловчи моддалар ва лимон кислота тери ошлашда ишлатилади. Унинг ѐғочи қимматбаҳо материал ҳисобланади. Анор манзарали ўсимлик сифатида ҳам ўстирилади. 

Анор кичикроқ дарахт ѐки бута шаклида ўсади, бўйи 2—5 м гача етади, илдизи кучли ўсади. Одатда, кўплаб илдиз бачки чиқаради. Новдаси сертикан бўлади. Нордон анор навларининг новдаси ширин анорникига қараганда сертикан бўлади. Гули оч қизил бўлиб, новдаларининг учидан биттадан бештагача жойлашади, четдан чангланади. Анорнинг гули икки хил: биринчиси — йирик, уруғчиси узун кўзасимон бўлади ва одатда, чангдондан юқорида ѐки у билан баравар жойлашади, бу гуллар мева тугади; иккинчиси—майда уруғчиси калта, қўнғироқ шаклда бўлиб, чангдондан пастроқда жойлашади, булар мева тугмайди. Уруғчиси узун гуллар кўпинча ўтган йилги новдаларда, уруғчиси калта гуллар эса шу йилги новдаларда чиқади. Меваси йирик, ўртача вазни 150—200 г дан 1—1,2 кг гача бўлади. Тўлиқ пишганда териб олинади. Эрта терилса, сақланганда етилмайди. Пишган меваси ўз вақтида териб олинмаса, ѐрилиб кетади. Анор 15—16 даража совуқдан қаттиқ зарарланади. 18— 20 даража совуқда эса унинг илдиз бўғзигача совуқ уради. Шунинг учун қишда кўмилади. Анор асосан қаламчасидан кўпайтирилади. Унинг ер усти қисмини ҳар 10—15 йилда бир марта ѐшартириш мумкин, бунинг учун эски шохшаббаси кесиб ташланади ва янги ўсиб чиққан новдалари парвариш қилинади. Анор ҳар хил тупроқли ерларда ўсаверади, лекин сизот сувлар чуқур жойлашган, унумдор, сув билан яхши таъминланган, суви яхши ўтказадиган тупроқли ерларда яхши ўсиб, мўл ҳосил беради. Анор октябрь ойининг охирларидан бошлаб кўмилади. Бунда шохшаббаси тагига қамиш, шоли, похол, хашак тўшалади ва туплари кетмакет бир томонга ѐтқизилади, устидан яна бир сидра қуриган хашак тўшаб, кейин 25—30 см қалинликда тупроқ тортилади. Кўмиш вақтида тупроқда нам етарли бўлиши керак. Март ойида кунлар исиши билан анор туплари очилади. Кейин шоҳшаббаси қирқилади, тўғри шакл берилади ҳамда қаламча тайѐрланади. 


@AGROBLOGER канали

Report Page