...

...

AGROBLOGER

2019 йил 18 декабрида Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида»ги қарори эълон қилинган эди.

Фермерлар ўртасида тушунмовчилик ва норозиликларнинг олдини олиш мақсадида мазкур қарордан икки кун ўтиб Kun.uz’да боғларни яроқсиз деб топиш тартиблари ҳақда маълумот эълон қилинди.

Юқоридаги тартибга кўра, оқилона фойдаланмаслик ёки умуман бошқа мақсадда фойдаланиш, уч йил давомида кетма-кет ҳосилдорлик меъёрдан паст бўлиши каби қатор омиллар боғларни яроқсиз деб топишга асос бўлиши кўрсатилган.

Сўнгги кунларда таҳририятнинг Самарқанддаги филиалига Оқдарё, Ургут ва Паст Дарғом туманларидан худди шу масалада мурожаатлар келиб тушмоқда.

Айтиш лозимки, юқоридаги ҳукумат қарори асосида 2019 йил 24 декабрь куни Самарқандда ҳам иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси маълумот берди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Самарқандда 3 минг 606 гектар иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли, яроқсиз боғ ва токзорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилган.

Эскирган ва самарасиз боғ ҳамда токзорлар ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ёки уларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиб, экспортбоп ва сердаромад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш чоралари кўрилади. 

Самарқанд вилоят «Ўзагроинспекция» ахборот хизмати томонидан Kun.uz’га тақдим этилган жадвалга кўра яроқсиз деб топилган боғларнинг энг катта қисми Тойлоқ (544 гектар), Булунғур (503 гектар), Жомбой (423 гектар) ва Оқдарё (323 ) туманларига тўғри келади.  

Иштихон, Нуробод, Қўшработ ва Нарпай туманларида эса яроқсиз деб топилган боғлар энг кам кўрсаткичга эга бўлиб турибди.


kun.uz

@AGROBLOGER канали



Report Page