...

...

AGROBLOGER

Ушбу пайванд усулида пайвандустни пайвандтаг устига жойлаштириб, ўраб боғлаб қўйилади. Буни бир киши ҳам амалга оширса бўлади, аммо катта боғларда иш тезроқ амалга ошиши учун, жамоа бўлиб меҳнатни бўлиб олиб ишлаш самарали роқдир: бир киши пайвандуст қаламча ва пайвандтагни кесиб турса, иккинчи киши уларни бириктириб, боғлаш билан шуғулланади. Пайвандуст ва пайвандтаг диаметрлари ва пустлоқ қатлами қалинлиги ўзаро бир бирига мос бўлса, оддий қаламча пайванд усулини амалга ош ириш осон жараёнга айланади. Пайвандтаг жойлашуви ва у билан бемалол ишлаш имконияти ҳам ишни осонлаштирувчи омиллардандир. Оддий қаламчапайванд қуйидаги босқичларда амалга оширилади: Пайвандтаг танасининг тўғри ва текис қисми танлаб олинади, танланган кис м йўғонлиги уланиши кўзда тутилган пайвандуст қаламча диаметрига мос тушиши муҳимдир. Пайвандтаг новдаси диагоналига қиялатиб кесилади. Кесим узунлиги новда диаметрига нисбатан 3баробар узунликда олинади. Пайвандуст қаламча ҳам юқорида тасвирлангани каб 4 и кесилади, ҳосил бўлган икки кесим юзаси ўзаро бир хил кўриниш ва шаклда бўлиши керак. Барча пайванд қилиш турларида бўлгани каби, кесим юзаларининг силлик бўлиши камбий қатламларнинг яхши жипелашувида катта аҳамиятга эга. Пайвандуст ва пайвандтаг бирбир ига бирлаштирилади. Пустлоқ ва ёғоч орасидаги камбий қатламлари ўзаро устмауст тушиши керак. Агар пайвандуст қаламча ва пайвандтаг диаметри ёки шакли ҳар хиллигидан камбий қатламларини бутунлай устмаулар ҳеч бўлмаса бир то уст тушириш имконияти бўлмаса, мондан мос тушишлари керак. Диаметри кичикроқ бўлган пайвандуст қаламчан и пайвандтаг марказига жойлаштириб бирлаштириш, пайванднинг муваффақиятсиз чиқишига олиб келади. Пайванд бириктирилган жойдан бироз қуйироқдан бошлаб, юқорига қараб изолента билан ўраб боғланади. Боғлаш давомида пайванд қисмларини кимирлатмасдан ушлаб тўришга ҳаракат қилиш лозим. Агар силжиб кетадиган бўлса, яна ўз ҳолатига тўғриланиши керак. Пайванддан сўнг кесиш натижасида очилиб қолган жарохдтлар каровсиз қолдирилмаслиги керак. Па йвандуст қаламча уйқу (тиним даврида) ҳолатида бўлса, унинг жарохатларига пайванд мумидан бироз суртиб қўйиш кифоя қилади. Ўсиш жараёнида бўлган яшанг пайвандуст қаламчалар эса қуриб қолмаслпкларп учун, пайванд битиб кетгунча унинг атрофидаги намлик сақлан иши керак. Намгарчилик юқори тропик минтақаларда пайванднинг соя остида сақланиши етарли бўлса, мўтадил иқлим шароитларида жарохатлар сув аралаштирилган махсус пайванд буёқ билан копланиши ёки целлофан пакет билан ўраб қўйилиши керак. Ҳозирги кунда целлофа н пакетларни турлитуман шаклларда ва арзон нархларда сотпб олиш мумкинлиги, пайвандни пайвандустга кушиб, тўлалигича целлофан пакет кийдириб мухофаза қилиш мумкин. Целлофан пакет огзини беркитиб қўйиш мақсадга мувофиқдир. Агар ан пакетлар кийдирилса, иссиқ кунларда қуёш нурлари кўчатларга тўғридан тўғри тушмаслиги учун, соябон қилиниши керак, акс ҳолда пакет пчидаги ҳарорат кўтарилиб, кўчатни нобуд этиши мумкин. Соябон сифатида целлофан пакет устидан газета ёки шунга ўхшаш когоз копчик кийдириб қўйиш мумкин. Агар пайванд қилинган кўчатлар тувакларда ривожланаётган бўлса, уларни иссиқ кунларда сояга олиб ўтиш кифоя қилади. Қуруқ иқлим минтақаларида пайванд қилинган кўчатлар намлигини сақлаш мақсадида, уларнинг ҳар бирини целлофан пакетлар билан коплаб чиқиш ўрнига “туманли” хоналарда сақланади. Бундай хоналарда сунъий (сув ёрдампда) ҳосил қилинган туман, хонадаги намлик даражасини ушлаб туради.


@AGROBLOGER канали

Report Page