...

...

AGROBLOGER 

Ушбу пайванд усулида пайвандустни пайвандтаг устига жойлаштириб, ўраб боғлаб қўйилади. Буни бир киши ҳам амалга оширса бўлади, аммо катта боғларда иш тезроқ амалга ошиши учун, жамоа бўлиб меҳнатни бўлиб олиб ишлаш самарали роқдир: бир киши пайвандуст қаламча ва пайвандтагни кесиб турса, иккинчи киши уларни бириктириб, боғлаш билан шуғулланади. Пайвандуст ва пайвандтаг диаметрлари ва пўстлоқ қатлами қалинлиги ўзаро бир-бирига мос бўлса, оддий қаламча пайванд усулини амалга ош ириш осон жараёнга айланади. Пайвандтаг жойлашуви ва у билан бемалол ишлаш имконияти ҳам ишни осонлаштирувчи омиллардандир. Оддий қаламча пайванд қуйидаги босқичларда амалга оширилади: Пайвандтаг танасининг тўғри ва текис қисми танлаб олинади, танланган қис м йўғонлиги уланиши кўзда тутилган пайвандуст қаламча диаметрига мос тушиши муҳимдир. Пайвандтаг новдаси диагоналига қиялатиб кесилади. Кесим узунлиги новда диаметрига нисбатан 3 баробар узунликда олинади. Пайвандуст қаламча ҳам юқорида ҳолатда кесилади, ҳосил бўлган икки кесим юзаси ўзаро бир хил кўриниш ва шаклда бўлиши керак. Барча пайванд қилиш турларида бўлгани каби, кесим юзаларининг силлиқ бўлиши камбий қатламларнинг яхши жипслашувида катта аҳамиятга эга. Пайвандуст ва пайвандтаг бир-бирига бирлаштирилади. Пўстло ва ёғоч орасидаги камбий қатламлари ўзаро устма-уст тушиши керак. Диаметри кичикроқ бўлган пайвандуст қаламчани пайвандтаг марказига жойлаштириб бирлаштириш, пайванднинг муваффақиятсиз чиқишига олиб келади. Пайванд бириктирилган жойдан бироз қуйироқдан бошлаб, юқорига қараб изолента билан ўраб боғланади. Боғлаш давомида пайванд қисмларини кимирлатмасдан ушлаб туришга ҳаракат қилиш лозим. Агар силжиб кетадиган бўлса, яна ўз ҳолатига тўғриланиши керак. Пайванддан сўнг кесиш натижасида очилиб қолган жароҳатлар қаровсиз қолдирилмаслиги керак. Пайвандуст қаламча уйқу (тиним даврида) ҳолатида бўлса, унинг жароҳатларига пайванд мумидан бироз суртиб қўйиш кифоя қилади. Ўсиш жараёнида бўлган яшанг пайвандуст қаламчалар эса қуриб қолмаслпклари учун, пайванд битиб кетгунча унинг атрофидаги намлик сақлан иши керак. Намгарчилик юқори тропик минтақаларда пайванднинг соя остида сақланиши етарли бўлса, мўтадил иқлим шароитларида жароҳатлар сув аралаштирилган махсус пайванд буёқ билан копланиши ёки целлофан пакет билан ўраб қўйилиши керак. Ҳозирги кунда целлофа н пакетларни турли-туман шаклларда ва арзон нархларда сотпб олиш мумкинлиги, пайвандни пайвандустга қўшиб, тўлалигича целлофан пакет кийдириб мухофаза қилиш мумкин. Целлофан пакет огзини беркитиб қўйиш мақсадга мувофиқдир. Агар ан пакетлар кийдирилса, иссиқ кунларда қуёш нурлари кўчатларга тўғридан-тўғри тушмаслиги учун, соябон қилиниши керак, акс ҳолда пакет пчидаги ҳарорат кўтарилиб, кўчатни нобуд этиши мумкин. Соябон сифатида целлофан пакет устидан газета ёки шунга ўхшаш қоғоз қопчиқ кийдириб қўйиш мумкин. Агар пайванд қилинган кўчатлар тувакларда ривожланаётган бўлса, уларни иссиқ кунларда сояга олиб ўтиш кифоя қилади. Қуруқ иқлим минтақаларида пайванд қилинган кўчатлар намлигини сақлаш мақсадида, уларнинг ҳар бирини целлофан пакетлар билан қоплаб чиқиш ўрнига “туманли” хоналарда сақланади. Бундай хоналарда сунъий (сув ёрдампда) ҳосил қилинган туман хонадаги намлик даражасини ушлаб туради.


@AGROBLOGER канали

Report Page