...

...

AGROBLOGER

Ўзбекистонда хозирги пайтда бир нечта турдаги оққанот бўлиб улардан 2 тури қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирмоқда. 

 Trialeurodes vaporariorumWest.

Оиласи Alcyrodidae,туркуми Homoptera. Оққанот ёзда иссиқхоналардан миграция қилиб очиқ далада кўпайиши натижасида иссиқхоналарга яқин бўлган жойларда ғўза ва сабзавот бошқа бир қанча қишлоқ хўжалик экинларига кучли зарар келтирмоқда. Иссиқхона оққаноти ўтган асрнинг сўнгги 70- йилларидан бошлаб зарар келтира бошланганлиги аниқланган.

Aлейродидлар оиласи вакиллари. Ўзбекистон шароитида иссиқхона, ғўза ва цитрус оққанотлари кўпроқ зарар етказади. Иссиқхона оққаноти (Trialeurodes vaporariorum West.) Х.Х. Кимсанбоев А.Қодиров, ва бошқалар, маълумотларига қараганда ғўза, помидор, бодринг, бақлажон, нўхат, кунгабоқар, тамаки ва бошқа кўпгина экинларни зарарлайди.

 Bemisia tabaci Gen.

Ғўза оққаноти мамлакатимизнинг Туркманистон билан чегарадош майдонларда учрайди. Ушбу тур ғўзанинг ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлариниг ашаддий зараркунандаси хисобланади. Оққанотнинг пуштдорлиги ва зарари хаво харорати ва намлигига боғлиқ холда ўзгариб боради. Оққанотнинг тухуми ва имагоси -13С гача хаво хароратига чидаб, личинкалари эса тезда халок бўлади. Кейинги йилларда Ўзбекистонда ғўзада, ғўза оққаноти Bemisia tabaciGen. оммавий зараркунандага айланди. Бинокулярда кузатилганда унинг қорни охирида анал тешигида бир қанча бўртмалар мавжуд бўлиб, бошқа турдагиларда бундай туклар учрамайди. Ғўза оққанотини пупарийсида туклари бўлмайди ва шу билан бошқа оққанот турларидан ажралиб туради. Адабиётларда такидланишича, ҳашорат таъсиридан пахта хосилини 45-55%, картошка ва сабзавот экинларини 60-75% нобуд бўлади. Зараркунанда фақат личинкалик даврида ўсимликни зарарлайди.

 Оққанотнинг зарари ўсимликни сўриб, ундаги озуқа моддаларни камайишига олиб келади, шунингдек зараркунанданинг билвосита таъсири хам мавжуд: оққанот озиқланаётган вақтда чиқарган суюқликда сапрофит замбуруғлар ривожланиб, барг сатхини қоплаб қолади, натижада ўсимликда нормал биокимёвий жараён кечиши бузилади, ўсимлик зайифлашади, хосилга путур етади, айниқса, вегетация даври бошларидаги зарарланиш туфайли ўсмлик буткул нобуд бўлади. 

 Юқоридагиларни эътиборга олиб иссиқхонада иссиқхона оққанотининг помидор ва бодринг ўсимлигининг Тошкент вилояти шароитида ашаддий зараркунандаси хисобланади. Кўп йиллик кузатувлардан маълум бўлдики, иссиқхоналарда ва очиқ шароитда оққанотнинг сонини фақат унинг паразити энкарзия бошқариб туради. Кетма- кет ўтказилган кимёвий ишловлар оққанотга деярли таъсир этмай, чидамли популияцияларни вужудга келтиради. Чунки оққанот личинкалари фақат тухумдан чиққанда, яъни дайдилик фазасидагина инсектицидлар таъсир этади, лекин личинка озиқланадиган ўсимликка жойлашгандан сўнг, унга таъсир этолмайди, сабаби личинка бир жойдан қўзғалмасдан озиқланади ва шу ерда пўст ташлаб икки ва уч қаватли пўст билан ҳимояланиб туради.

Республикамизнинг иқлимидан келиб чиқиб, иссиқхоналарда 2 марта экин алмашлаб экилади. Биринчи экин экиш (кузги-қишки) август ойида бошлаб келгуси йилнинг январ-феврал ойигача давом этади, иккинчи экин экиш (қишки-баҳорги) феврал ойининг биринчи декадасидан бошланиб, июн ойининг учинчи декадасигача тўғри келади.

 Кўчат экилгандан сўнг, иссиқхоналарга оққанотни учиб келиши, ҳамда кўчат билан кириб келишини хисобга олиб энкарзияни зараркунанда сонига қараб 1:10 нисбатда қўйиб юборилади. Энкарзиянинг иссиқхонада кўпайиши ва унинг самарадорлигига хавонингн намлиги ва ҳароратнинг юқори бўлиши катта аҳамиятга эга. Шундай ҳолларда энкарзия 7-8 кунда битта авлод бериб ривожланади. Энкарзиянинг хаётчанлиги ва унинг пуштдорлигини ошириш учун иссиқхонанинг кичик бўлакларида, 1 гектар майдонда 10 м2 ерга нектар берувчи ўсимликларни (укроп, кашнич) экилиши энтомофаг учун озуқа бўлиб, биомаҳсулотни тежаш, оққанотга қарши самарали кураш воситаси сифатида узлуксиз ривожланиш имконини беради.

 Биз ёзда ва кузда энкарзияни табиий бирламчи маҳсулотини ажратиб олдик ва 10 кун оралатиб, август – сентябрь ойларида уч марта помидор ва бодринг кўчатларига қўйилди, бунда нисбат 1:10 ва 1:15 бўлди. Шундан сўнг энкарзия иссиқхонада оққанот миқдорини ўз холига 3-4 ой мобайнида тартибга солиб турди. Экин алмаштириш вақтида, январ ойида юқори ва ўрта ярусдаги паразит ғумбаги мавжуд баргларни йиғиб олинди. Барглардан ғумбакни ювиб олиниб, бир ой мобайнида музлатгичда сақланди. Бу муддатда иссиқхона янги экинга тайёр бўлди. Шундан кейин энкарзияни хар 3 кунда 1 марта, 1:15 нисбатда янги экинларга қўйиб юборилди. Бу янги технология қишки – кузги пайтда энкарзияни махсус иссиқхоналарда кўпайтиришга эҳтиёж қолдирмайди.


Сулаймонов.

Тошкент Аграр университети.


@AGROBLOGER канали: @agrobloger

Report Page