...

...

AGROBLOGER

Қарийб ўн кундан бери Тошкент шаҳридаги супермаркетларда плёнка остида етиштирилган ультра-эртаги (ёш) картошка сотилмоқда. Ушбу картошка 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида экилган бўлиб, унинг ҳосили йиғим-терими республиканинг жанубий ҳудуларида 2022 йилнинг 10-15 февраль кунлари бошланган.

EastFruit таҳлилчилари ушбу маҳсулот нархи тез пасайиб бораётганига эътибор қаратишмоқда. 2022 йил 21 февраль куни “Макро” супермаркетлар тармоғининг Тошкентдаги бир нечта дўконида чакана нархи 1 кг учун 23 000 сўмдан ультра-эртаги (ёш) картошка сотувга чиқди. Икки кундан кейин худди шу тармоқда унинг нархи 1 кг учун 20 000 сўмга, яъни, 13 фоизга пасайди.


2022 йилнинг 26 февраль куни яна бир супермаркетлар тармоғи – “Korzinkа”нинг Тошкентдаги бир нечта дўконида чакана нархи 1 кг учун 16 000 сўмдан ультра-эртаги (ёш) картошка сотувга чиқди.

Шундай қилиб, ушбу картошка турининг нархи Тошкент шаҳри дўконларида сотувга чиққан кундан бошлаб, беш кун ичида – 2022 йилнинг 21 февралидан 26 февралига қадар 1 кг учун 23 минг сўмдан 16 минг сўмга, яъни, 30 фоизга арзонлашди.

Аввалроқ EastFruit 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ушбу ультра-эртаги картошканинг экин майдонлари ўзгаришсиз қолгани ҳақида ёзган эди. 2021 йилнинг декабрь ойи бошидан 2022 йилнинг февраль ойи охирига қадар Ўзбекистонда об-ҳаво аномалиялари кузатилмагани боис, ўта эртапишар картошка ҳосилдорлиги ўтган йиллар даражасида бўлиши кутилмоқда. Фақат бу картошка оммавий бозор учун муҳим аҳамиятга эга эмас, чунки, одатда, ушбу маҳсулот юқори нархда ва нисбатан кичик миқдорда сотилади.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page