...

...

FERMER

Чорвачиликда озуқа базасини мустаҳкамлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2022 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида асосий, такрорий ва оралиқ озуқа экинлари майдонлари ва озуқа етиштириш ҳажмлари белгиланди.

Қарорга кўра, барча тоифа хўжаликларидаги асосий майдонларга (жами 405 минг 533 гектар, шу жумладан 120 минг 938 гектар беда, 15 минг 545 гектар хашаки лавлаги, 40 минг 126 гектар оқ жўхори ва 228 минг 924 гектар силос учун маккажўхори) озуқабоп экинлар экиш ва ғалладан бўшаган 221 минг 629 гектар майдонга такрорий маккажўхори ҳамда 102 минг 196 гектар майдонга оралиқ экинлар жойлаштириш режалаштирилган.

Қорамолчилик хўжаликларида 2021 йилда 219 та, жумладан Қорақалпоғистон республикасида 15 та, Андижон вилоятида 23 та, Бухоро вилоятида 41 та, Жиззах вилоятида 6 та, Қашқадарё вилоятида 13 та, Навоий вилоятида 8 та, Наманган вилоятида 12 та, Самарқанд вилоятида 14 та, Сурхондарё вилоятида 14 та, Сирдарё вилоятида 8 та, Тошкент вилоятида 15 та, Фарғона вилоятида 17 та, Хоразм вилоятида 11 та хўжаликда гидропоника усулида озуқа етиштириш технологияси ташкил этилган.

Айни пайтда Қўшкўпир туманидаги “Карим ота” фермер хўжалигида кунига 0,8 тонна, Тупроққалъа туманидаги “Матяқуб Қодир” фермер хўжалигида 1,3 тонна, Шовот туманида “Камол” фермер хўжалигида 1 тонна, Урганч туманидаги “Урганч ёғ-мой” АЖ да 1 тонна, Қоракўл тумани “Кўксарой” фермер хўжалигида 1 тонна, Бухоро тумани “Зариф ота” фермер хўжалигида 1 тонна, Жиззах вилояти, Ш. Рашидов тумани “Асл зотли чорва” фермер хўжалигида 0,170 тонна гидропоника усулида яшил озуқа етиштирилмоқда.

 

Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш давлат қўмитаси

Ахборот хизмати

FERMER канали

Report Page