*/

*/

Source

Инсоният келажак остонасида: кафолатланган ахборот инқилобига бир йил қолди! *

Ахборот, инсоният тақдирида ҳал қилувчи рол ўйнаган. Айнан ахборот, қудрат манбаи бўлиб хизмат қилган. Ахборот, давлатлар ва цивилизацияларнинг кучайишига еки сўнишига сабабчи бўлган. Сиёсий режимларнинг замирида ҳам куч ишлатиш еки ишонтириш турса, ахборот дефицити еки кўплиги сиёсий тизим табиатини белгилаб берган. 1937 йилда – бор-йўғи 84 йил олдин, кўплаб ўзбек мутафаккирларини Тошкентни чети – Юнусобод далаларига олиб чиқиб отишганда, милтиқ

овозини энг яқин аҳоли пункти эшитмаган ҳам эди. Ҳозир, ҳар бир ҳатти-ҳаракат шу реал вақтни ичида бутун дунёга тарқалмоқда. Лекин, бу бошланиши. *

Кўпдан бери глобал интернет лойиҳаларини кузатиб бораяпман. Илон Маскнинг Starlink (www.starlink.com) лойиҳаси, бошқаларидан кўра илғон. Бу лойиҳа шу йилни охиригача ишга тушади. Келаси 2022 йилда бутун планетамизни қамраб олади. Интернет тезлиги 150-300 мб секунд бўлади (бу, ниҳоятда катта тезлик). Ўзбекистонда ҳозирда энг катта тезлик 5-10 мб. секунд бўлса керак (лекин бунга ҳам ишониш қийин).

*

Старлинк сайтига кириб, манзил деган жойига “Самарқанд” деб ёзсам, Тошкентни Самарқанд дарвоза кўчасини таклиф қилди. Ўзбекистонда қайси аҳоли пунктини танлашни аҳамияти йўқ –Марказий Осиё осмонида старлинк спутниклари жуда кўп бўлар экан. Демак, келаси 2022 йилда Ўзбекистонни исталган жойида юқори тезликдаги ва мутлақ мустақил интернет бўлиши кафолатланаяпди. Антенна ва жиҳозларни ҳозирдан сотиб олиш мумкин! Жиҳозлар нархи – 99 доллар. Ишга тушгач, абонент тўловлари бўлади. Умуман олганда, Ўзбекистон шароитида ҳам бемалол тўласа бўладиган нархлар.

*

Демак, келажакда ахборотдан тўсиш – мутлақ имконсиз вазифа бўлади. Давлатлар ахборот билан курашиш эмас, тезроқ, эркин ахборот яратиш ва тизимларни тўғрилашга шошилишлари керак. Ахборот инқилоби, ижтимоий-сиёсий норозиликлар кучли бўлганда, сиёсий бўҳронларга олиб бориш потенциали жиддий кучаймоқда. Тарихда абадий босимлар остида бўлиб келган, ўрта ва кичик одамлар ўйғонмоқда, кўчага чиқмоқда. Уларни эшитишни, улар билан мулоқот қилишни, уларни ишончини қозонишни ўрганиш керак. Тезроқ ўрганиш керак!

*

*

Report Page