*/

*/

Source

ХХ аср ўзбек адабиѐтининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган улуғ адиб, шоир, ѐзувчи, драматург, олим, жамоат арбоби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳридаги Гавкуш маҳалласида бўзчи

оиласида дунѐга келди.

Ойбек
(1905-1968)

ЎЗБЕКИСТОН

Бир ўлкаки, тупроғида олтин гуллайди, Бир ўлкаки, қишларида шивиллар баҳор, Бир ўлкаки, сал кўрмаса, қуёш соғинар... Бир ўлкаки, ғайратидан асаби чақнар. Бахт тошини чақиб, бунда куч гувиллайди. Дердиларки: «унинг руҳи инжиҳ ва хаста», Бироқ, томчи қони унинг бир кулча олтин! Уқа билан тортиб сотган афсоналарин, Аччиқ, дудли фалсафанинг кутубхонасин Совет шарқи ёқди... Ёнди бу эски латта. Совет шарқи тўлқинини кўринг — бу ҳаёт! Тебратади ўлкани иш — бахтнинг ўз қўли, Очилгандир тарихларнинг энг улуғ йўли. Хазинасин очиб берган қири, тоғ, чўли, Бутун шарқда ёзажак у шафақдан қанот. Болғалар-ла парчаланди уйқу илони, Меҳнаткаш эл букун белин кўтарди мағрур, Термометр симобидай... Ўпар экан нур Янги тарих қуёшидан унинг манглайи, Меҳнатидан айқиради энди бахт, сурур. Далаларда машинанинг тетик нафаси, Уфқларнинг зумрад кўксин ўпар пахтазор. Чоллар — йигит, йигитчалар чақмоқдай ёнар, Эркин меҳнат бахтли кўзда чўғ каби порлар, Ироданинг қилич янглиғ ўткирдир дами. Қайтиб келмас ва тирилмас мозий қабрдан, Йўқчиликдан кафан ўртган скелет кунлар, Кўз ёши-ла жинчироғни ёндирган тунлар.. Бўшликларга юксалган у хаёл-тутунлар, Елкаларда учқун ёнмас қамчи зарбидан. Хонақани ташлаб фикр фанларни минди, Электрон текширади кечаги чўпон. Институт курсисини ўпар қиз-жувон. «Капитал»нинг ҳар сатридан галалаб учган Фикрларни қувар тунлаб ёшлар киприги. Яратипди бир шоҳ асар, гўзал бир достон, Ғадир-будур меҳнат қўли битгандир буни, Келажакнинг баҳоридан олинган куйи, Хаёлларга сиғмайди ҳеч бунинг мазмуни, Қофиядир фабриклар-ла қизлар қўшиғи, Ўқи ва сев! Бунинг исми ёш Ўзбекистон.

1934

Report Page