...

...

FERMER

Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплашга давлат томонидан субсидия ажратилиб, артизан қудуқлар қазиб аҳоли томорқаларини суғориш имкониятлари яратилмоқда.

Хоразм вилоятида бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ЎзЛиДеП партия вакиллари ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Нажмиддин Мирабдуллаев Шовот туманида бўлди.

Туманнинг Туркманистон давлати билан чегарадош энг чекка худуди ҳисобланган “Бўстон” маҳалласи аҳолиси 5-6 йилдан буён оқава сувларнинг тақчиллиги боис дала томорқа ерларида деҳқончилик қилишга қийналади. Мазкур муаммо бу йил бартараф этилди.

“Агро эко Инвест” томорқа хизмати МЧЖ саъй-ҳаракатлари билан мазкур маҳаллага артизан қудуқлар бурғиланиб, тоза чучук сув чиқариб берилди. Эндиликда биргина бу каби қудуқ маҳалладаги 30та дала томорқа ерларини суғоришга имкон яратмоқда. Бу каби яна 3та қудуқ мазкур маҳалла аҳолисига томорқаларини суғориш учун ташкил этилмоқда.

Мазкур қудуқнинг ишга тушуриш ва аҳолига томорқачиликни ривожлантириш борасидаги ҳукумат қарорлари билан таништириш мақсадида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши республика, вилоят ва туман Кенгаши ходимлари аҳоли вакиллари, маҳалла оқсоққолларига бу каби амалга оширилаётган ишлар замирида аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланишлари, ўзини ўзи банд қилган ҳолда ўз хонадони эҳтиёжлари учун ҳамда қўшимча даромад олишлари учун имкон яратишга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, боғдорчилик, иссиқхоначилик ва такрорий экинлардан йил давомида 2-3 марта ҳосил олиш борасида давлат томонидан яратилаётган имкониятлар, субсидиялар борасида кенгроқ маълумотлар беришди.


Шовот туманида яна 14та Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқлари бурғулаш ишлари режалаштирилган. Натижада яна 420дан ортиқ дала томорқаларини суғориш имкони яратилади. Бу эса ўз навбатида аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиб, мўл-ҳосил олишларига хизмат қилади.

Бу каби қудуқлар ўтган йилда 33та бурғиланиб фойдаланишга топширилган бўлса, жорий йилда 126та қудуқлар аҳоли томорқалари учун ишга туширилиши режалаштирилмоқда.


effect.uz

FERMER канали

Report Page