...

...

FERMER

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, фақат кун биринчи ярмида Сурхондарё вилоятида ва кун иккинчи ярмида Самарқанд вилояти, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, республика тоғолди ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқни ташкил қилади.

Қиш фасли охирги кунларида Эрон ҳудудларидан ҳаво кириб келиши кучайиши ҳисобига Ўзбекистонда қиш фаслига хос бўлмаган жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 17-22 даража илиққача, жанубда 23-25 даража иссиққача кўтарилади, бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 8-10 даражага юқори.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шимолий ҳудудларга 27 февраль куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Якшанба куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

28 февралда республиканинг барча ҳудудларини нам ҳаво массаси қамраб олади, республика ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунги ҳарорат бироз пасаяди, аммо қиш фасли охири учун бўлган меъёрий қийматлардан юқори бўлади.

25-28 февраль кунлари республика тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.


kun.uz

FERMER канали

Report Page