...

...

AGROBLOGER

Плёнка ҳаво бўшлиғи ва тупроқни ҳимоя қилиб иситади. Шунингдек у иссиқхона ичидаги ўсимликларни совуқдан, ёмғир жалаларидан ҳамда шамоллардан асрайди. Лимон, мандарин каби цитрус меваларни, бодринг, помидор, қалампир ва бошқа сабзавот экинларини, гулларни ҳамда кўкатларни ўстиришда оддий полиэтилен плёнкалар қўлланилади. Плёнка турлари ҳам ҳар хил бўлиб, одатда, ностабиллашган полиэтилен плёнка кенг қўлланилади. У эластикли бўлиб, ҳеч қандай қўшимчасиз полиэтилендан тайёрланади. Плёнкадан фойдаланишнинг дастлабки даврида у етарли даражада совуқдан асрайди. Кўп фойдаланавергач, плёнканинг совуққа бардошлилик даражаси бирмунча пасаяди.

Шунинг учун ёз фаслида фойдаланилган плёнкани қишда ва кеч кузда беркитиш мақсадида ишлатиб бўлмайди.

Полиэтилен плёнка ҳароратга қараб ўзининг ҳажмини сезиларли ўзгартиради. Шунинг учун уни конструксияларга маҳкамлаш мумкин. Ултрабинафша нурлар, юқори ҳарорат таъсирида плёнка тез эскиради, пишиқлиги ёмонлашади, ёруғлик ўтказувчанлиги ва совуққа бардошлилиги нисбатан пасаяди. Полиэтилен плёнкадан фойдаланиш борасида кўпга чидаши унинг қалинлигига, материалига, фойдаланиш муддати ва шароитига ҳамда қўлланиш усулига боғлиқ. Юпқа плёнкалар арзон, бироқ, бироқ тунелсимон беркитиш усули талабига жавоб бермайди. 

Полиэтилен плёнка ойнага нисбатан олганда 80-90% қуёш ёруғлигини яхши ўтказади.

Бироқ ойнага нисбатан камроқ конструксияларга эга бўлганлиги туфайли ёруғлик юқори. Шунингдек, плёнка ултрабинафша нурларининг маълум қисмини ўтказиб, бу борада ойнадан устунлик жиҳатлари билан фарқланади. Сабзавотчиликда қўлланиладиган полиэтилен плёнканинг бир қатор камчиликлари мавжуд. Жумладан улар қисқа муддат (3-4 ой) хизмат кўрсатади. Ифлосланиши натижасида ёруғлик ўтказиши камайиб боради. Инфрақизил нурланиш учун юқори даражада ялтироқ бўлиб, тунда беркитилган жойдаги иссиқлик режимини ёмонлаштириб юборади.

Иссиқхоналарда фойдаланиш учун кўпроқ ёруғликни мувофиқлаштирадиган полиэтилен плёнка ишлатилиши мақул. Лекин нархи оддийларига нисбатан 1,5-2 баробар юқори бўлади.

Иссиқлик ушлайдиган полиэтилен плёнка иссиқлик нурларини камроқ ўтказади. Натижада унинг тагидаги ҳарорат одатдаги плёнкага нисбатан 1,5-2˚C даража юқори бўлади. Бу имконият туфайли ушбу плёнка остида эртанги сабзавот ҳосили олиш ва кўпайтириш мумкин. Катта ҳажмдаги иссиқхоналарни ёпиш учун энлик плёнкалардан фойдаланилади. Ёки энсиз целлофан плёнкаларни улаш (дазмол ёрдамида қиздириб ёпиштириш) орқали иссиқхона томини тўлиқ эгаллайдиган энлик плёнкалар ҳосил қилиниб, ёпишда ишлатилади.


AGROBLOGER канали

Н. Ҳошимов

agronet.uz


Report Page