...

...

AGROBLOGER

Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатлари бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга 2026 йил 1 январгача омборхоналарни жиҳозлаш харажатлари 30 фоизи, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

Бунда талабгорлар ҳар йили 1 апрелгача ЯИДХП (my.gov.uz) ёки “Агросубсидия” АТ орқали электрон ариза тақдим этади. Аризага кооперация асосида иш ташкил этилганлигини тасдиқловчи туман фермерлар кенгаши ва туман ҳокими ёрдамчиси тавсияномаси илова қилинади.

Туман фермерлар кенгаши молия бўлими билан бирга 5 иш кунида ариза ва ҳужжатлар ҳаққонийлигини, талабгорлар молиявий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганади. Ҳар йили 15 апрелгача талабгорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, республика ишчи гуруҳига тақдим қилинади.

Ҳар йили 20 апрелгача субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи ҳудудлар ва туманлар кесимидаги манзилли рўйхатни таҳлил қилиб, умумлаштиради. Субсидия объекти харид қилингандан сўнг манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ЯИДХП ёки “Агросубсидия” АТ орқали электрон шаклда юборади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида талабгорларнинг субсидия объекти жойига чиқиб ўрганилиб, хулоса расмийлаштирилади. Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотлар 3 иш кунида республика ишчи гуруҳига тақдим этилади.

Сўнгра республика ишчи гуруҳи: 5 иш кунида хулоса ва маълумотларни ўрганиб чиқади. Заруратга кўра талабгорлар таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганади; 3 иш кунида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиради.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси хулоса келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунида талабгорлар билан шартнома тузади. Шартнома имзолангандан 3 иш кунида субсидия талабгорлар банкдаги асосий ҳисобварақларига “UzASBO” дастурий мажмуи орқали ўтказиб берилади.


kun.uz

AGROBLOGER канали

Report Page