...

...




Касаллик белгилар: Ўсимликнинг барча ер усти аъзоларини, барг, ѐнбаргчалари, поя, гул, кўсак ва толасини касаллантиради.

Касалликнинг асосий белгиси, ўсимликнинг зараланган аъзоларида ѐғсимон томчиларнинг хосил булишидан бошланади.

Баргда дастлаб бурчакли доглар пайдо булади. Барг юзаси шакли ўзгариб, барг бандида қўнгир доғларни ҳосил қилади. Касаллик пахта толаларига ҳам ўтиши мумкин. Зарарланган толалар узаро ѐпишиб ѐзилмайдиган бўлиб, юмалокланиб қолади айрим ҳолларда кўсаклар бир томонга қараб қийшайиб, очилиши қийинлашади ѐки умуман очилмаслиги ҳам мумкин. 

Касаллик кўзғатувчиси- xanthomonas malvacearum Dawson бактерияси бўлиб, шакли таѐқчасимон, граммусбат бўлиб, озиқа муҳитида сариқ ялтироқ колониялар ҳосил қилади. Кўсаклар касаллланганда улар юзасида ѐғсимон қорамтир яшил доғлар пайдо бўлиб, у толага ҳам ўтиши мумкин. Касаллик белгилари дастлаб уруғкуртак баргларида доғлар тарзида пайдо бўлади.

Бу доғлар шакли думалоқ ѐғсимон, барг қирраларига яқин жойда пайдо бўлади. Кейинчалик ҳақиқий баргларда бурчакли доғлар тарзида барг томири атрофида пайдо бўлади. Касаллик пояни касаллантирганда у ингичкалашади ва тезда синиб кетади. Касаллик таркалиши учун ўсимлик аъзолари устида ҳосил бўлган ѐгсимон доғлардаги тўпланган бактерияларнинг споралари сув, шамол воситасида ва хашаротлар ѐрдамида амалга ошади. 

Бу касаллик ер шарининг барча пахтачиликка ихтисослашган хўжаликларида учрайди. Инфекция манбайи тупроўдаги касалланган ўсимлик қолдиклари ва улардан тайѐрланган уруғлик ҳисобланади. Гоммоз касаллиги туфайли ўсимлик тола узунлиги 8-25% га, пишиқдиги 1,5-2% га, узилувчанлиги 8-20% га пасаяди.

Ғўзанинг гоммоз касаллигини қўзғатувчиси уруғларда ѐки ўсимлик қолдиқларида, толаларда қишлайди. Бактерияларнинг ўсимлик ичига баргдаги устицалар ва механик шикастланишдан ҳосил бўлган яралар орқали киради. Соф культурани ривожланиши учун оптимал ҳарорат 25-28°С, минимал ҳарорат эса 10°С бўлади. Бактериялар зарарланган толаларда 72°С ҳароратда 36 соат яшай олади.


Манба: Бактериология фани буйича ўкув қўлланмаси


| Youtube | Веб сайт | Telegram |

Report Page