...

...

AGROBLOGER

Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, "Дўстлик" маҳалласидаги «Истиқлол баҳор» томорқа хизмати раҳбари Лазиз Муродқулов банкдан имтиёзли кредит олиб, йирик лойиҳаларни амалга ошираётган ёш тадбиркорлардан бири.

"2020 йилда тадбиркорликни бошлаш мақсадида «Қишлоқ қурилиш банк» Янгиобод филиалидан 12 та лойиҳани амалга ошириш мақсадида 4 миллиард 150 миллион сўмлик кредит олиш учун ариза қолдирдим, – дейди «Истиқлол баҳор»томорқа хизмати раҳбари Лазиз Муродқулов. – Жорий йилда банк томонидан менга 2 миллиард 300 миллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағга туманимиздан 200 тонналик музлатгич қурдик. 50 сотихлик кўчатчилик иссиқхонасини ташкил қилдик. Натижада, туманимиздаги ишсиз юрган 17 нафар хотин-қизларни иш билан банд қилдик. Қолаверса, қишлоқ хўжалигига оид техникалар харид қилдик. Ем ишлаб чиқариш линияси, сутни қабул қилиш ва қайта ишлаш, меваларни қуритиш линиясини ишлаб чиқариш ишларини бошлаб юбордик".

Ҳозирда аҳоли томорқасида етиштирилган маҳсулотларни бозор нархларида сотиб олиб, уларни қайта ишлаб, маҳаллий бозорларга қолаверса, экспортга йўналтириш мақсадида қишлоқ хўжалигини қайта ишлайдиган цех қураяпмиз. Барча лойиҳаларимиз тўлиқ ишга тушса, ишсиз юрган 40 нафар ёшлар бандлиги таъминланади.

"Тўрт нафар фарзандим бор, – дейди Янгиобод тумани "Дўстлик" маҳалласида истиқомат қилувчи Мафтуна Абдуазимов. – Оилада турмуш ўртоғим ҳам мен ҳам ишсиз эдик. Туманимиз чекка ҳудуд ҳисоблангани боис етарлича давлат корхоналари, ишлаб чиқариш цехлари йўқ. Шу боисдан иш топишга қийналар эдик. Яқинда «Истиқлол баҳор»томорқа хизматига қарашли иссиқхонага тишга кирдим. Иш жойим уйимга яқин. Маошлари ҳам яхши. Оиламиз иқтисодига ҳисса қўшаётганимдан хурсандман. Қишлоғимизда мана шундай тадбиркорлар кўпайса, биз каби ишсизлар доимий иш ўрнига эга бўлади".


@AGROBLOGER канали

uza.uz

Report Page