...

...

AGROBLOGER

Ижтимоий тармоқларда 17 гектарлик сабзи майдони шудгор қилинган деҳқоннинг шикоят хати ҳамда видеолари тарқалган эди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича муносабат эълон қилди. Ҳокимлик муносабатида қайд этилишича, деҳқон сабзи ҳосилини ўз вақтида йиғиб олмагани, боз устига, совуқ уруши натижасида сабзи истеъмолга яроқсиз ҳолга келиб қолгани боис сабзи даласи шудгор қилинган.


Муносабатда шунингдек, ҳолат билан боғлиқ бошқа жиҳатларга ҳам аниқлик киритилган. Жумладан, унда “Ижарачи деҳқон М.Роҳаталиев шикоятномасида 2019 йил август ойида Юқори Чирчиқ туманидаги “Ҳосилот ҳосил” фермер хўжалигидан 14 миллион сўмга ижарага ер олганини, фермер хўжалиги раҳбари сабзини йиғиб олиш учун 5 кун муҳлат бермай шудгор қилиб ташлаганини ва оқибатда зарар кўрганини таъкидлаган. Маълум бўлишича, деҳқон фермердан ерни оғзаки шартнома асосида олган.


Вазият тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди. Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши маълумотига кўра, 2019 йилнинг июль ойида “Гулистон” ҳудудида жойлашган “Ҳосилот ҳосил” фермер хўжалигига қарашли бўлган, жами 20 гектар ер майдонига фуқаро М.Роҳаталиев оғзаки келишув асосида, ҳеч қандай тўловларсиз сабзи эккан.


Сабзи 110 кунда тўлиқ пишган бўлишига қарамасдан, 2019 йилнинг 8 декабрига қадар фуқаро М.Роҳаталиев томонидан совуққонлик билан йиғиштириб олинмаган, оқибатда ёғингарчилик ва қаттиқ совуқ остида қолиб кетган.


Хўжалик раҳбари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан сабзи ковлаб олишга кетаётган харажатлар ўзини қопламаётгани баҳона қилиниб, йиғиштириб олинмаган. 2020 йил 17 январдан 18 январга ўтар кечасидаги қаттиқ совуқ туфайли сабзи истеъмолга яроқсиз ҳолатга келган.


Бундан ташқари, Юқори Чирчиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, сабзи қаттиқ совуқ уриши сабабли истеъмолга яроқсиз ҳолатга келиб қолгани ўз тасдиғини топган ва ерни зудлик билан шудгорлаш кераклиги, акс ҳолда бу 2020 йилги ҳосилга салбий таъсир кўрсатиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.


Шунингдек, туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан маҳсулот узоқ муддат қазиб олинмасдан туриши, совуқ уриши ҳамда маҳсулот ички қисми ғовак ҳолатга келиб, истеъмол учун яроқсиз ҳолатга келганлиги тўғрисида 02/40-сонли хулоса берилган.


Фуқаро М.Роҳаталиевга 2020 йилнинг 25 январига қадар муддат берилганига қарамай, у томонидан бор-йўғи 3 гектар майдондаги сабзи ҳосили йиғиштириб олинган. Маълумки, қишлоқ хўжалигида ҳар бир бой берилган кун ҳосилнинг салмоғи ва сифатига таъсир этади. Шу сабаб белгиланган муддатдан сўнг пахта экиш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида фермер томонидан ерни шудгорлаш ишлари олиб борилган”, дейилади хабарда.

uza.uz

@AGROBLOGER канали

Report Page