...

...


Инновацион ривожланиш вазирлиги Жиззах вилоятида жойлашган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ёш олимларини қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш юзасидан мақсадли танлов эълон қилади.

Ҳужжатларни 2022 йилнинг 18 март санасига қадар тақдим этишингиз сўралади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
стажировка ўташга мутахассислик фани ва хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада биладиган, ёши 20 дан 40 гача бўлган номзодлар юборилади;

номзодлар бир йил давомида икки маротаба етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) стажировка ўташга ғолиб сифатида маъқулланиши мумкин эмас;

танловларда ғолиб деб топилган номзодлар стажировка ўтаб келгандан ҳамда мазкур стажировка бўйича ҳисобот тақдим этгандан сўнг навбатдаги календарь йилидаги эълон қилинган танловларга номзод сифатида тавсия этилиши мумкин.

Саралаш танловларни ўтказиш тартиби:
саралаш танловлар икки босқичда махсус эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилади.
Биринчи босқичда киритилган маълумот (ҳужжат)лар Низомнинг 11-бандига мос равишда тўлиқ тақдим этилганлиги ва расмийлаштирилганлиги кўриб чиқилади. Иккинчи босқичда номзодлар ўз стажировка дастурларини чет тилида тақдимот(презентация)кўринишида ҳимоясини ўтказадилар. Саралаш танловлар даврида тақдимот ҳимоясида иштирок этмаган (келмаган) номзодларнинг ҳужжатлари махсус эксперт гуруҳининг қарорига асосан рад этилиши мумкин. Тақдимот ҳимоясида номзодлар танланган тадқиқот ишини қисқа, лўнда ва асосланган ҳолда очиб бериши ҳамда пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этишлари талаб этилади.

Бунда, махсус эксперт гуруҳи тақдимот натижаларига асосан якуний хулоса тайёрлашда қуйидаги мезонларга амал қилади:
хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада билиши ва қўллай олиши-30баллгача;
стажировка мақсад ва вазифаларининг долзарблиги ҳамда илмий ёки иқтисодий самарадорлиги-40баллгача;
стажировканинг олий таълим ва/ёки илмий ташкилотнинг йўналишлари, эҳтиёжлари ва талабларига мослиги-30баллгача.

Тақдимот натижаларига асосан камида 60 балл тўплаган номзодлар махсус эксперт гуруҳи қарори билан ғолиб деб топилади.

Report Page