...

...

FERMER

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Оқдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Мазкур туманда яшовчи, 1955 йилда туғилган М.А. ўзи раҳбарлигидаги “Оқдарё Машраббек” фермер хўжалиги ҳисобидаги 4,8 гектар ер майдонини 45 минг АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотишни ва кейинчалик ҳокимият идораларидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни режалаштирганлиги маълум бўлди. 

Жорий йилнинг 16 февраль куни ўтказилган тадбирда фермер маҳаллий фуқародан талаб қилинган (махсус ишлов берилган) пулнинг 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.


ЎзА

FERMER канали

Report Page