Туман ҳокими томонидан 21-мактабда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дагиларнинг мурожаатлари тингланди.

Бугун, 18 февраль куни туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шукурулла Ҳакимов туман ДХХ туман бўлими ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ҳар кунгидек фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ечимини ижобий ҳал қилиш ҳамда улар билан юзма-юз мулоқот қилиш мақсадида сайёр қабулни давом эттирди.

Бу галги қабул 21- умумтаълим мактабида “Талисафед” маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари билан бўлиб ўтди.

Унда йиғиндаги 7 нафар “Темир дафтар”, 26 нафар “Аёллар дафтари” ва 4 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан учрашди.

 Кам таъминланган ишсиз фуқаро сифатида “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган Гулноза Назарова туман ҳокими ва мутасаддилардан хонадонининг моддий шароитини яхшилаш ҳамда доимий даромадга эга бўлиш мақсадида 1 сотихлик иссиқхона қуриб беришни сўради.

Унинг бу илтимоси қониқтирилиб, қўшимча равишда полиз ва сабзавот маҳсулотлари етиштириши учун 10 сотих ер ҳам ажратиладиган бўлди.

Туман ҳокими қабул жараёнида эътиборталаб, кам таъминланган ва ишсиз ёшлардан ташқари бошқа тоифадаги фуқароларни ҳам қабул қилиб, уларнинг шахсий ҳамда ҳудудий муаммоларни бартараф этиш борасидаги мурожаатларига эътибор қаратди.

Шу тариқа Робия Ҳамроева ва Нафиса Бўроноваларга 100 бошдан товуқ, Лобар Салоҳова, Лазиза Файзуллаева ва Феруза Содиқоваларга 10 сотихдан ер майдони, Феруза Бекмуродова ва Назира Абдиеваларга субсидия асосида 1 сотихлик иссиқхона қуриб бериш каби 30 дан ортиқ фуқаронинг муаммолари ижобий ҳал этиладиган бўлди.

  Шофиркон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

 

 

 

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 




Report Page