...
AGROBLOGERКовул қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришга яроқсиз бўлган қуруқ ва қумли ёки қумлоқ ерда ўстирилади. Ер оддий усулда тайёрланади: ер кавланади, ўғит (N-60, P-90, K-45/га) солинади, кузги шудгор пайтида ер 27-30 см чуқурликда ҳайдалади. Март-апрель ойларида экилади, қаторлар ораси 70 см бўлади, қаторда кўчатлар 40-50 см оралатиб экилади.
Ковул оддий парвариш қилинади: вақти-вақти билан 6-10 см чуқурликда чопқи қилинади, ўтоқ қилинади. Айниқса қуруқ кунларда суғорилади (10 м2 майдонга 300-350 л сув).
Тўғри парваришда, ковул экилганидан кейин 3-4 йилда максимал ҳосилга киради. Бир марта экилган ковул 10 йилдан ортиқроқ ҳосил бериши мумкин. Бу ўсимликни етиштириш учун ўғит талаб этилмайди. Аслида, ковул озуқа моддалари етишмайдиган тупроқларда яхши ўсади.
Ковулни уй шароитида ҳам ўстириш мумкин. Гуллаб турган ковулни бир марта кўргандан кейин, уни ўстиришдан ўзини тийиш осон бўлмайди. Гуллари нотўғри шаклга эга, аммо айнан шу нотўғрилик уларга ўзгача латофат бахш этади. Афсуски, узун нафармон тукли катта оппоқ гуллар кейинги куннинг ярмига келиб сўлиб қолади. Кечга келиб уларнинг ўрнига бошқа гуллар очилади, ахир ковул шода-шода ғунчалайди. Бута ёз бўйи гуллайди.
Ковулни уй шароитида ўстириш осон эмас. Бута баланд эмас ва секин ўсади, шунинг учун уни узоқ вақт нисбатан кичкина (масалан, 16 сантиметрли) тувакда ўстириш мумкин. Икки йил ўтгач, кўчат жуда гўзал гуллайдиган бутага айланади. Уруғ махсус идишларга март ёки апрелда экилади. Шундан кейин у мева беришга тайёр бўлади.
Йиғим
Бута ёз бўйи куртак чиқаради. Айнан шу гулкуртаклар териб олинади. Энг сифатлиси – кичкина, думалоқ ва қаттиқлигида терилган куртаклар. Йиғим-терим июль ойида бошланади. Ҳали очилмаган, 10 ммдан катта бўлмаган гулкуртаклар йиғилади. Гулкуртаклар сентябргача ҳар ҳафта йиғилади. Йиғим оралиғи 8-10 кундан ошмаслиги керак. Ҳар бутадан бир мавсумда 3 кг ҳосил йиғиш мумкин.
Ковул фақат қўлда терилади. Шунинг учун ҳам у қиммат туради. Ковулнинг энг яхши навлари (масалан, Нонпарель) даромадлилик бобида дунё бозорида узумга ҳам рақиблик қилиши мумкин.
Ковулни чиқиндисиз деса бўлади. Гуркуртаклар маринадланади, гулларидан эса асал олиш мумкин. Бундан ташқари, ковул мева тугади. Меваларининг мазаси тарвузникига ўхшайди. Мевалари жуда ширин ва витаминларга бой. Авваллари ковул мевалари қуритилиб, қишда қанд ўрнида истеъмол қилинган.
Ковул хомлигича истеъмол қилинмайди. Шунинг учун йиғиб олинган гулкуртаклар нок, олма, олхўри, олча, ўрик меваси каби қуёшда қуритилиши мумкин. Ундан кейин ковул гулкуртаклари шиша банкаларга солиниб, туз сепилади ва дидга қараб устидан зайтун мойи ёки узум сиркаси қуйилади. Кейинчалик тиббий мақсадда фойдаланиш учун эса шунчаки қуритилади.
Консерваланган ковул. Консерваланган ковул (тузланган ёки маринадланган) супермаркет ва дўконларда сотилади.
Шунинг учун ковул хўрандаларининг олдида икки йўл бор: ўзи ўстириш (парвариш қилиш, ҳосил йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш ва ҳоказо) ёки тайёрини сотиб олиш (юқорида айтганимиздек, арзон турмайди).
Бу бизнес даромад келтирадими?
Бизнинг мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш учун шароит жуда қулай. Бундан ташқари, ақл билан ковул хўжалиги ташкил этиб, оқилона юритилса, нисбатан кичик ер майдонидан жуда катта даромад олиш мумкин.
@AGROBLOGER канали
dehqon.uz