...

...

AGROBLOGER

Германиянинг Бонн университетида олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, агар Европа Иттифоқи мавжуд генетик модификацияланган (ГМ) экинларни етиштиришга рухсат берса, бу Европа қишлоқ хўжалигидаги зарарли газлар умумий эмиссиясининг 7,5 фоизига тенг миқдордаги зарарли газларни камайтиришга олиб келиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгаришини юмшатишда ёрдам бериши мумкин бўлган ГМ-экинлар ҳосилдорлиги ўсиши аввалги тадқиқотларда миқдор жиҳатидан ҳисобланмаган. Уларнинг қайд этишича, юқори ҳосилдорлик янги ерларни қишлоқ хўжалиги ерларига айлантириш заруратини камайтириш орқали қўшимча CО2 чиқиндилари эмиссиясининг олдини олишга ёрдам беради. Улар ушбу тадқиқот учун асосий эътиборни Европа Иттифоқига қаратишди, чунки, ГМ-экинлар бу минтақада кенг тарқалмаган ва ҳозирги пайтда бу ерда тартибга солиш сиёсати қайта кўриб чиқилмоқда, дея хабар бермоқда «АгроБизнес«.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Европа Иттифоқида ГМ-экинлар етиштириш зарарли газ чиқиндиларини йилига 33 миллион тонна CО2 эквивалентига камайтириши мумкин. Бу Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалигидаги 2017 йилги зарарли газлар умумий эмиссиясининг 7,5 фоизига тенгдир. Худди шунингдек, улар ГМ-экинларни татбиқ этиш Европа Иттифоқи экспортини кўпайтириши, импортни камайтириши ва импорт бўйича ҳамкор мамлакатларда ердан фойдаланиш ўзгаришини камайтиришга ёрдам бериши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқотчилар бу борада маккажўхори ва сояни мисол келтиришди. Европа ҳозирги кунда маккажўхори ва сояни Бразилия ҳамда бошқа мамлакатлардан импорт қилмоқда. Бразилия Амазониясининг бир қисми сояга бўлган эҳтиёжни қондириш учун қишлоқ хўжалиги ерларига айлантирилмоқда. Европа Иттифоқида ГМ-соянинг татбиқ этилиши Амазониянинг бу қисмида ўрмонлар кесилишини камайтиришга ёрдам бериши мумкин. Шундай қилиб, ГМ-экинларни жорий этиш нафақат зарарли газ чиқиндиларини камайтиради, балки биохилма-хилликни сақлашда ҳам беқиёс аҳамиятга эгадир.


EastFruit

AGROBLOGER канали

Report Page